"Айёргина аёллар" спектаклининг премьераси


    Муқимий номидаги Ўзбекистон мусиқали драма театрида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, "Инсон ва қонун" газетаси Бош муҳаррири, ёзувчи ва драматург, таржимон - Қўчқор Норқобил қаламига мансуб "Айёргина аёллар" спектаклининг премьераси бўлиб ўтди. Театрга таниқли адиблар, Республикамизнинг бир қатор нашрлари журналистлари, элимиз суйган санъаткорлар ташриф буюришди. Спектакль томошабинлар томонидан қизғин кутиб олинди.  

     Комедия бугун - 25 августь куни ҳам соат 18-00 да намойиш этилади!