Раъно Зокирова "Ўзим" кўрсатувида











Изоҳлар 1
  1. Дунёга шундай инсонлар келадики, бу инсон сен учун, дўсти учун, оиласи учун, касби учун, халқи учун ҳамиша, ҳар доим, ҳар сония, ҳар дақиқа, ўз меҳрини, ўз қалбини, ўз матонатини, ўз жасоратини ҳеч қачон, ҳеч кимдан аямайди, айнан шу шукуҳни, фазилатларни мен Раьнохонимда кўраман, излайман, ўқийман ва жуда ҳам хурсанд бўламан. Бизнинг жамиятимизда шундай касб йўналишида, ўта маданиятли, маънавиятли, камтарин, оддий ва кўпқиррали интеллект соҳибининг бўлиши, мен учунгина эмас, кўпчилик инсонлар учун, одобли, тарбияли, мехридарё инсон борлигидан фахрланаман. Ҳаттоки яқинда бир ижодий учрашувда ёнма-ён ўтирганимизда, қалбимдаги уларга бўлган эъзозимни, ҳурматимни, меҳримни ўзларига ҳам меҳр билан билдирдим. Аслида, шарқ аёлининг мағрурлиги ҳам, айнан Раьнохоним таълимидак номи-нишони ибрат ва андоза бўлиши керак, чунки санъат халққа хизмат қилади, аммо қандай, айнан қизимизнинг шарқона ибо, шарм-ҳаё фазилатлари билан безак бўлиши даркор деб биламан. Сизни шундай юксак маъноли таьлим-тарбия қилиб, гўзал камолга етказган ота-онангизга минг маротоба ташаккурларим, уларни Аллоҳим раҳматига олсин, жаннатий бўлишсин. Сиздак санъат маконида ҳақиқий ўзбекона шарафни улуғлаб, ўз миллий ғурур ва қадриятини шарафлаган қизларимиз жамиятимиз безагидир, сиз билан ғурурланаман, фахрланаман. Эл-юрт, оилангиз, қадрдонларингиз ва биз сизни ардоқлаган, севган, эъзозлаган онажонлар бахтига ҳамиша соғ ва омон бўлинг. Аллоҳим сизни ҳар қандай бало-қазодан, ҳасадли ёмон кўзлардан ўз паноҳида асрасин. Омад, бахт, ижодий йўлингиз очиқ ва равон бўлсин!📕🇺🇿✍️🌹❤️😍🥰

Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот