Янги тайинлов


     Бир вақтнинг ўзида икки нафар Ёшлар ташкилотининг фидокорлари раҳбарликка тайинланди.

     Сурхондарё вилоятида собиқ Ёшлар ташкилоти раҳбари, вилоят Кенгаш Депутати Рохмонов Анвар Сайдуллаевич Шўрчи туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, маънавий-маърифий ва ижтимоий ривожлантириш йўналиши бўйича ўринбосари  лавозимига тайинланди.

Рохмонов Анвар Сайдуллаевич 1984 йил 11-ноябрда Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманида туғилган.

Миллати:Ўзбек

Маълумоти: Олий

Оилали 2 нафар фарзанднинг отаси.

Ҳудди шундай Узун туман ҳокими ўринбосари лавозимига янги кадр,

9 йилдан буён Ёшлар ташкилотида ишлаб келаётган Тоғаев Рахматилло Равзатович ҳам ҳақиқий ёшларнинг жонкуяр суянчиғи, меҳрибон ва жонкуярлиги билан ўрнак бўла олади.

 

     Тоғаев Рахматилло Равзатович 1987 йил 3-октабрда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида туғилган.

Миллати: Ўзбек,

Маълумоти: Олий.

Оилали 3 нафар фарзанднинг меҳрибон отаси.

Ёшлар ташкилотидан икки нафар кадрнинг ўсиши давомида Ватан равнақи йўлида тинмай хизмат қилиши,  олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳатлар ҳамда маънавий-маърифий сохаларда амалий ишлар бажаришида тажриба ва малакасини аямайди деб умид қиламиз.

Янги жамоа, янги вазифалар муборак бўлсин!