"Ожиза" сериали ҳақида


     Халқимизнинг қалбидан жой олган сериаллардан бири бу - "ОЖИЗА" сериали, чунки сериалда профессионал ёндашув, профессионал ижодкорлар ишлашди. Кичик эпизодларда санъат институтини тугатган ёки таҳсил олаётган талабалар ўйнади. Дилшода ёш ва ўз касбини чуқур ўрганаётган режиссёрлардан ва шу сериални сценарийси ҳам унинг қаламига мансуб. Дилшода ҳали ёш бўлишига карамасдан, катта маблағли лойиҳани унга ишониб топширишди. Ролларни Нозим Тўлахўжаев, Муқаддас Холиқова, Фотима Режаметова, Борис Гафуров, Бобур Йўлдошев, Илмира Рахимжонова, Нигора Каримбоева ва кўплаб театр ҳамда кино актёрлари ижро этишди. Режиссёримиз Дилшодага фақат олға ва зафар ёр бўлсин дейман!!! Омад!!!

     Бош роль ижрочиси Райҳон эса ролини юракдан ижро этадиган актриса. Бу қизимизга улкан парвозлар тилайман. Ролини жудаям табиий ўйнайди. Истеъдодига офарин!!! Му 5 телеканалида томоша қилинг!

Феруза Собитова