Бепул тиббий кўрик


  Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида ректор ташаббуси билан бепул тиббий кўрик ташкил этилди 

  Маълумки, давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан жорий йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили деб номланган. Шундай экан, ёшлик ва соғлик эътиборга муҳтож бўлган тушунча. Хоҳ меҳнат жамоасида бўлсин, хоҳ таълим муассасасида бўлсин, унда фаолият юритадиган инсонларнинг саломатлиги муҳим бойликдир. 
  Худди шу мақсадда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори Ў. Умурзаковнинг ташаббуси ҳамда ташкилотчилиги билан тиббиёт ходимлари ва мутахассислар иштирокида таълим муассасамиз педагоглари ва техник ходимларининг саломатлигини ўйлаб бепул тиббий кўрикдан ўтказиш йўлга қўйилди. Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партиясининг Мирзо Улуғбек туман кенгашининг ташаббуси билан ташкил этилган бепул тиббий кўрикнинг аҳамияти ҳақида Кенгаш раиси Ботиржон Содиқов “аҳоли соғломлиги ҳар нарсадан улуғ, бу ҳаракатимиз инсультнинг олдини олишга қаратилган бўлиб, бу фаолиятни биз мунтазам равишда ўтказиб турамиз, чунки жамоанинг саломатлиги иш унумини ошишига хизмат қилади, иш ва таълим жараёни билан банд бўлиб вақт топа олмаётган профессор ўқитувчилар учун  бу ишимиз асқотиши аниқ”, - дея ўз мулоҳазасини билдирди. Мирзо Улуғбек туманидаги асаб тизими бўйича малакали мутахассислар, тажрибали неврологлар бу хайрли ташаббусга жалб этилди.
  “Соғлом танда соғ ақл” деган халқ мақоли ҳам бежиз айтилмаган. Шундай экан, ҳар биримизнинг саломатлигимиз ҳақида қайғуриш давлатимиз ва ҳукуматимизнинг доимий эътиборида экани  ва бу сиёсатни қўллаб - қувватлаш ҳар биримизнинг бурчимиз, қолаверса, давр талабидир.

  Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти матбуот хизмати.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Изоҳлар
Хуршида Арабшоевага табрик!
Ҳар бир аёл , Аллоҳимнинг табаррук неьматидир, қизимиздаги истара, нозу- карашма, меҳр, шарм-ҳаё, ибо, нафосат ва зукко қараш фазилатларини берибди,
"Ипак йўли дурдонаси" ХIII Тошкент халқаро кинофестивали
Аслида , кинофестиваль ҳақида тарихий хужжатли фильм билан очилиш жараенини бошлаш керакмиди, ахир бу фестивальни асосчиси мухтарам биринчи давлат
Раъно Зокирова "Ўзим" кўрсатувида
Дунёга шундай инсонлар келадики, бу инсон сен учун, дўсти учун, оиласи учун, касби учун, халқи учун ҳамиша, ҳар доим, ҳар сония, ҳар дақиқа, ўз
Севдо Ниёзовага табрик
Севдохон мукаммал қизларимиздан, ўз ишининг фидоийси, маъсулиятидир. Жуда кўркам кун - устоз ва мураббийлар кунида дунёга келибсиз. Аслида, ҳар бир
Жамила Шермуҳамедова
Ustoz haqida qancha gapirsak oz. Ularning samimiyligi, odamiyligi,saxiyligi va mehribonligi kabi kòplab xislatlari tahsinga loyiq. Qancha-qancha
Маълумот