ОҲ МЕНИНГ ЁШЛИГИМ...


     Ишимни  тугатиб уйга қайтдим. Бирпас дам оламан деган мақсадда, телевизорни ёқиб, томоша қилишга ўтирганимда жияним Дилдора қўнғироқ қилди. “Опа, тез келинг, Юнусобод тумани Олой бозорининг орқа томонида “EVOS”  савдо мажмуаси бор,  шу ерда чиройли концерт  бўляпти”, мени шоширди у. Мен ҳам тезда қизимни кийинтириб йўлга чиқдим. Йўллар тирбанд эди. Жияним Дилдора бетоқат хадеб қўнғироқ қилаверарди. Тошкент марказий почтага етмасдан ўнг томонда қайрилишда, ДАН ходимлари турган экан. Менинг телефонда гаплашиб келаётганимни кўриб четда тўхтатишди. Мен шошиб шундоқ ҳам чет билан юриб келаётганим, байрамга кечикаётганим, яьни бугун Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни эканлигини айтиб, узр бошқа қайтарилмайди деб вазиятдан чиқдим. ДАН ходими ҳам тушуниб менга танбеҳ бериб йўл кўрсатди. Тадбирга етиб бордим.

          Хабарингиз бор бундан икки йил олдин юртбошимиз даъвати ва бошчилигида Ёшларга оид давлат дастури ишлаб чиқилган эди, айнан 2017 йил 30 июнь куни  анжуманда “30 июнь – Ёшлар куни” деб эълон қилинди. Шу кунни мазмунли нишонлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги Юнусобод тумани маданият бўлими, туман кенгаши,  Ёшлар Иттифоқи ҳамда “EVOS” савдо мажмуаси ҳамкорлигида ушбу тадбир қизиқарли ва мазмунли тарзда ўтказишяпти. Президентимиз таъкидлаганларидек, Ёшлар кунини нишонлашни истаган ҳар бир ёшга имконият бериш лозим деб, мана мен шахсан ўзим гувоҳи бўлдим. Ёшларимиз учун концертлар, спорт мусобақалари ташкиллаштирилган.  “EVOS”  савдо мажмуаси ҳомийлигида ёшлар учун пул мукофоти тайинланган. Бунда  ёшларнинг  шеър айтиш, қўшиқ ижро этиш, рақсга тушиш маҳоратларини синаш танлов асосида ўтказилиб,  фаол ёшларни моддий ва маънавий рағбатлантирилди.  Мадина ва Муҳаммадали томонидан миллий куй-қўшиқлар ижро этилиб, кичкинтойлар томонидан рақслар намойиш этилди. Бу барча ёшларнинг маънавиятга, санъатга, маданиятга, китоб ўқишга янада ундайди.

          Шу ерда ўзимни қизиқтирган саволлар билан Юнусобод тумани маданият бўлими режиссёри Файзиев Сайфиддинга мурожаат қилдим.

          -Бу кун мамлакатдаги ҳар бир ёшнинг чинакам байрами бўлиши, ҳатто чет эллардаги ўзбек ёшлари ҳам ушбу санани ўзига хос байрам сифатида нишонлашларига эришиш керак. Ёшларни истеъдодини юзага чиқариш учун танловлар эълон қилинди.  Ўзбекистонни ривожлантириш мақсадида ёшларимиз аққли, зукко, билимдон ва бақувват бўлса, ҳар қандай қарор ва истаклар амалга оширилади. Ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига урғу берилди. Шу боис Президент томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус муҳим аҳамият касб этади. Бешта ташаббусни амалда кўрсатиш учун биз маданият ходимлари, ёшларга маънавий озуқа, маданий хордиқ ва билимлар беллашуви, китобга бўлган меҳрини янада кўпайтиришга туртки бўлди. Мақсадимиз барча ёшларни тўплаб, ёшларни жипслаштириш, бир-бирига  меҳр уйғотиш, тажриба орттириш, интеллектуал салоҳиятларини янада кучайтириш, ёшлар ўз ташаббус ва фикрларини аниқ айтишлари учун шароитлар яратиб бериш лозим. Инсонни қорни бир коса овқатга тўйяди лекин руҳияти оч қолади. Инсон руҳиятини озиқлантириб туриши керак.  Биз ҳар якшанба кунлари Пойтахтимизнинг сайилгоҳ манзилларида “Тошкент сени севади” номли катта гала концертлар уюштирамиз. Сабаби юртимизда меҳмонлар жуда кўп.   Вилоятлардан ташриф буюрувчи меҳмонларимиз дам олиш мақсадида фарзандларини олиб келишади., – деди у.

          Ёшлар кунига бағишланган тадбирда ўзбек давлат концерт муассаси орқали келадиган санъаткорларимиз ёрқин юлдузлари Достон Убайдуллаев “Ниҳол” мукофоти совриндори, Жўрабек Эсонов, Ренат Собиров, Шоҳзамон каби ёш эстрада хонандалари иштирок этишди. Юнусобод туман мадҳиясининг сўзлари  Сайфиддин Файзиев қаламига мансуб экан. Ҳозиргина суҳбатлашган масъул  ходимнинг камтарлигини кўриб қойил қолдим. Мадҳия чиндан ҳам жуда таъсирли, фусункор ижро этилибди. У бир гуруҳ ёшлар томонидан  ижро этилди.

 

Мунира РАМАЗОНОВА,

                  журналист