Гулбаҳор Йўлдошеванинг яқинларига таъзия


   
     Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист - ГУЛБАҲОР ЙЎЛДОШЕВАнинг вафоти муносабати билан Жаъфар Мўминов ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси актрисанинг яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади! АҚШдаги актёр, театр саҳнасида Гулбаҳор Йўлдошева билан "Медея" ва бошқа спектаклларда биргаликда роллар ижро этган, "Туташ тақдирлар" сериалида ўғлининг ролини ижро этган Жаъфар Мўминов қуйидагиларни ёзибди: "Бу йил жуда кўп санъат аҳлини йўқотдик!
     Мазкур машъум йўқотиш шахсан мени ҳам қаттиқ қайғуга ва ларзага солди! Театр санъатининг устунларидан бири - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист - ГУЛБАҲОР ЙЎЛДОШЕВА оламдан ўтди! Ҳали театрда жуда кўп такрорланмас ролларни ижро этишингиз керак эди. Минг афсуски, Оллоҳнинг иродаси...
     Сиз билан бир саҳнада ва кинода ишлаганимни эслаб, СИЗни йўқотганимга ишона олмаяпман! Жойингиз жаннатда бўлсин, жоним ОНАМ!"