Ёдгор Саъдиевга табрик


  Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг директори, театр ва кино актёри,  - Ёдгор Ҳабибович Саъдиевни таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
    Ёдгор Саъдиевга энг аввало мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаймиз!
   

    Маълумот: Ўзбек Миллий академик драма театрининг директори, театр ва кино актёри, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти - Ёдгор Хабибович Саъдиев 1946 йилнинг 12 Июнь куни Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти - олий. 1971 й. Тошкент театр ва рассомлик санъат институтини "Драма театри ва кино актёри" мутахассислиги бўйича тамомлаган.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ


1965-1967 йй. – Пахтакор командаси футболчиси
1967-1971 йй. - Тошкент театр ва рассомлик санъат институти талабаси
1971-1972 йй. – Армия хизмати
1971-1987 йй. – Ўзбек давлат академик драма театри актёри
1987-1992 йй. – Ўзбек давлат драма театри актёри
1992-1998 йй. – Ўзбек давлат академик драма театри актёри
1998-2012 йй. – “Қалқон” студияси бадиий раҳбари

    2012 йилнинг 1 Ноябридан Ўзбек Миллий Академик драма театри актёри. 1989 йили Давлат мукофоти 1990 йили “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”, 1998 йили “Ўзбекистон халқ артисти” фахрий унвонлари, 2005 йили “Меҳнат шухрати” ордени, 2016 йили “Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони, 2018 йил “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан  билан тақдирланган. 
   1971-1987 йилларда Ўзбек давлат академик драма театри актёри сифатида фаолият кўргазди. 1987-1992 йилларда Ўзбек давлат драма театрида ижод қилди. 1992-1998 йилларда яна Ўзбек давлат академик драма театрида ишлади. 1998-2012 ййиллрд “Қалқон” кино студияси бадиий раҳбари лавозимида фаолият юритди.  2012 йилдан яна Ўзбек миллий академик драма театрида актёр сифатида ишлаяпти.
  Ё. Саъдиев Миллий театрда саҳналаштирилган “Мирзо Улуғбек” спектаклида Француз элчиси, “Қароқчилар”да Карл Моор, “Уйланиш”да Кочкарёв, “Ғариблар”да Кичик ўғил, “Қор маликаси”да Эртакчи, “Оқ танликлар”да Конкистодор, “Бой ила хизматчи”да Ғофур, “Оловни ташлама, Прометей”да Прометей, “Юлдузли тунлар”да Бобур, “Меҳробдан чаён”да Абдураҳмон, “Ойна”да Арслон, “Келинлар қўзғалони”да Маъмур, “Тунги меҳмон”да Маҳмуд, “Имон”да Комилов каби 60 дан ортиқ ролларни юксак маҳорат билан ижро этган. 
  Ё. Саъдиев миллий театрда “Ҳаёт эшиги ортида”, “Тунги меҳмон”, “Алданган хотини яхши” каби спектаклларни муваффақиятли саҳналаштирган.
  2016 йили Бердақ номидаги Қорақалпоқ драма театрида “Имон” спектаклини муваффақиятли саҳналаштиргани учун “Қорақалпоғистон Республикаси халқ артиси” фахрий унвони билан тақдирланган.

     2023 йил «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган.
    Унинг кенг томошабинлар оммасига яқиндан танилишида телевидениенинг роли бениҳоя катта бўлди. Ўзбекистон телевидениесида суратга олинган қатор телеспектакль, видеофильм ва телевизион фильмларда роллар ижро этиб, ҳар бир ўзбек хонадонига кириб борди. Жумладан, “Дилбарим”да Абдусалом, “Қизил қумлар”да Юсуф, “Абу Али Ибн Сино”да Ибн Сино, “Алишер Навоий”да Бадиуззамон, “Сўнгги ўқ”да Жаҳонгир, “Гирдоб”да Йўлдош, Ичкуёв”да Ўринбой, “13 терак кўчаси”да Олимжон, “Енгилмас”да Шайх Шаъфар, “Армон”да Дада бўри, “Манжур варианти”да Жўра овчи, “Минохўрлик жўра овчи”да Тагай, “Шайтанат”да Асадбек, “Иблис девори”да Иброҳим ота, “Жигарбандим”да Қодир каби кўплаб ролларни ижро этган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот