Зилолахон Абдуллаевага табрик


     Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театрининг маҳоратли ижодкори - Зилолахон Абдуллаевани таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
     Зилолага узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!

     Камоли эҳтиром ила - Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.   

     Маълумот: Зилола Фарҳодовна Абдуллаева 1981 йилнинг 30 Май куни Тошкент шаҳрида туғилган.
   Маълумоти олий. 2004 йилда Ўзбекистон Давлат Санъат ва маданият институтининг "Мусиқали драма" факультетини тамомлаган. 
      Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театрида 2002 йилдан буён ишлаб келмоқда. 
     Зилола Абдуллаева театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган кўплаб спектаклларда хилма-хил роллар ижро қилган ва ижро этиб келмоқда. "Тақдир", "Алпомишни қайтиши" ва "Машраб" спектаклида сингил ролида, "Сойибхўжа операцияси", "Супер қайнона", "Супер қайнона 2" да келин образи, "Фариштали аёл", "Додагинам",  "Ёшлик" спектаклида қизи образларида ва ҳозирги кундаги репертуардан жой олган спектаклларда "Айёргина аёлларда" Сарви, "Антиқа совчилар"да Совчи, "Ақлдан озиш хеч гапмас" спектаклида Маҳалла раиси ролида, "Тоҳир ва Зуҳра" спектаклида энага ва бошқа спектаклларда ўз маҳоратини намоён этмоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот