Фарғона гастроль сафари


     Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театр ижодкорлари жорий йилнинг 29-30 май кунлари Фарғонада гастроль сафарида бўлиб қайтишди.
     Театр жамоаси Фарғона вилоят рус драма театри биносида Шукрулло Маҳкамов асари асосида саҳналаштирилган “Асл хазина” мусиқали комедиясини намойиш қилишди. Спектакль томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди. Асосий ролларни маҳоратли актёрлардан - Умид Шодмонов, Мурод Тўрақул, Гулноза Саидова, Азиз Латипов, Наргиза Шаҳобова, Равшан Ибрагимов, Обид Аҳмедов ижро этишди.