Табриклаймиз ва тақдирлаймиз!


  1 Сентябрь - Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигиннг 30 йиллиги муносабати билан адабиёт, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳаларда фаолият юритиб келаётган ижодий ҳамкорларимизни “Саодат” журнали таҳририяти ва Нотиқлик санъати академиясининг жамоаси иштирокида "Фахрий ёрлиқ" билан тақдирлаймиз! 

- Умида Абдуазимова - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, "Шуҳрат" медали соҳибаси, Халқ маорифи аълочиси, шоира.
- Абдуқаюм Йўлдошев - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, адиб, шоир, драматург ва таржимон, "Адолат" газетаси Бош муҳаррир ўринбосари, Muzaffar.uz сайти "Наср бўстони" бўлимининг муҳаррири.
- Зулфия Мўминова - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, "Меҳнат шуҳрати" ва "Дўстлик" орденлари, "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишони соҳибаси, 2017 йил "Энг улуғ, энг азиз" кӯрик танлови республика босқичи 1 ӯрин, 2018 "Олтин қалам" Миллий мукофоти 1 ӯрин ғолибаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира, Muzaffar.uz сайти "Назм гулшани" бўлимининг муҳаррири.
- Хосият Рустамова - шоир, таржимон, "Шуҳрат" медали соҳибаси, Ўзбекистон ва Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Китоб дунёси" газетасининг Бош муҳаррири.
- Муҳаммаджон Қуронов  - Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари, педагогика фанлари доктори, профессор “Маънавий-маърифий ишлар аълочиси” кўкрак нишони соҳиби.
- Минҳожиддин Мирзо - Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист.
- Қўчқор Норқобил - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, адиб, шоир, таржимон, драматург, "Инсон ва қонун" газетасининг Бош муҳаррири;
- Мавлудахон Аҳмедова - Олий тоифали сухандон, актриса, Muzaffar.uz сайти "Янгиликлар" бўлимининг муҳаррири.
- Сирожиддин Пўлатович Раупов (Сирожиддин Рауф) - журналист ва ҳуқуқшунос. "Шарқ юлдузи" ва "Звезда Востока" журналларининг Бош муҳаррири, Muzaffar.uz сайти "Ҳуқуқ оламида" бўлимининг муҳаррири ҳамда ҳуқуқий маслаҳатчиси;  
- Фахриддин Шамсиматов - актёр, режиссёр ва дубляж устаси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, Muzaffar.uz сайти "Аудио китоб" бўлимининг муҳаррири .
- Муслимбек Йўлдошев - Олий тоифали сухандон, шоир, ёзувчи, таржимон, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон халқ маорифи аълочиси, "Турон" фанлар академиясининг академиги.
- Ботиржон Эргашев - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг Ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари, шоир. 
- Маръям Ихтиёрова - Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ва кино актрисаси, Ўзбекистон халқ артисти.
- Барно Қодирова - таниқли актриса ва дубляж устаси, Ўзбекистон Киноарбоблари уюшмаси аъзоси, "Дўстлик" ордени соҳибаси.
- Муҳаббат Абдуллаева - Ўзбекистон Давлат драма театри ва кино актрисаси, “Дўстлик” ордени соҳибаси. 
- Ҳусан Мусабоев - Телевизион миниатюралар театри"нинг продюсери, актёр ва режиссёр.
- Рушана Султонова - Ўзбекистон халқ артисти, "Санам" ҳамда "Зиё" рақс ансамблларининг раҳбари, таниқли раққоса.
- Бобур Бобомурод - Ӯзбекистонда хизмат кӯрсатган маданият ходими, шоир.
- Ҳурриятхон Исроилова - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, педагог ва хонанда, В. Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа лицейининг катта ўқитувчиси, Muzaffar.uz сайти "Концерт ва шоу" бўлимининг муҳаррири. 
- Наргиза Розиқова - "Бекажон" газетасининг муҳаррири.- Аслиддин Мустафоев - "Бекажон" газетасининг масъул муҳаррири.
- Севара Зокирова - "Бекажон" газетасининг Бош муҳаррири.
- Маруса Ҳосилова - "Табиат ва ҳаёт" экологик газетасининг муҳаррири, "Инсон ва қонун" газетаси мухбири, "Дўстлик" ордени соҳибаси, "Олтин қалам" мукофотининг халқаро номинацияси совриндори.
- Дилфуза Иргашева - Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази Ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш бўлими бошлиғи, “Адлия аълочиси” кўкрак нишони соҳибаси.
- Самир Аббосов - Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказининг раҳбари. 
- Fuad Huseynzade -  Фуад Аби ўғли Ҳусайнзода (Fuad Huseynzade) Озарбайжондаги диаспора фаолиятида журналистларни қўллаб-қувватлаш жамоат бирлашмаси раиси ва Vetenqehremenlari.az веб сайтининг Бош муҳаррири, Озарбайжондаги ижодий ҳамкоримиз. Ўзбекистондаги Озарбайжон ва Ўзбек миллатига мансуб ижод аҳлини Озарбайжондаги ОАВда ёритишда хизматлари беқиёс.
- Шоҳмаммад Тоғлар ўғли - (Султонов Шоҳмаммад Нурилла ўғли - Şahməmməd Dağlaroğlu) - Озарбайжонлик таржимон, "Исмоилий ёзувчилари" адабий жамоат бирлашмаси раиси, "Исмоилий хабарлари" маҳаллий газетасининг асосчиси ва бош муҳаррири, Озарбайжон ёзувчилар уюшмаси ва Озарбайжон журналистлар уюшмаси аъзоси. Озарбайжондаги ижодий ҳамкоримиз. Ўзбекистондаги ўзбек шоирларининг кўплаб шеърларини озарбайжон тилига таржима қилишда хизматлари беқиёс.
- Жамила Шермуҳаммедова - Фалсафа фанлари доктори, профессор, «Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси» мукофоти совриндори.
- Назира Ас-Салом (Назира Саломова) - "Олтин қалам" газетасининг Бош муҳаррири, Муҳаммад Юсуф номидаги фонд раҳбари, "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишони соҳибаси, шоира. 
- Сайёра Қозиева - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, хонанда.
- Юлдуз Абдуллаева - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон чегара қўшинлари капитани, заҳирадаги офицер, хонанда.
- Гуландом Тоғаева - "Шуҳрат" медали соҳибаси, филология фанлари номзоди, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Маҳалла” телеканали катта муҳаррири, шоира.
- Санобар Фахриддинова (Низомхон қизи) - Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлар уюшмалари аъзоси, Республика ижодкор аёлларнинг "Атиргул" танлови ғолиби, шоира.
- Гулруҳ Ёрматова - "Ҳуқуқ ва истеъмолчи" газетасининг Бош муҳаррири, "Ўзбекистон" радиосининг катта муҳаррири, "Бекажон" газетаси махсус мухбири, "Турон" фанлар академиясининг фахрий академиги.
- Муаззам Иброҳимова - адиба, шоира, шифокор ва психолог.  
- Адиба Умирова - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Олтин қалам" Миллий мукофоти совриндори, "Халқ сўзи" газетасининг мухбири, шоира.
- Барно Шамсематова - Ўзбекистон Халқаро Ислом академиясининг чет тиллари кафедраси мудираси, инглиз тили катта ўқитувчиси.
- Гулнора Бобожонова - Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш Марказининг Директори, филология фанлари номзоди, доцент.
- Наргис Қосимова - Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетининг доценти, филология фанлари номзоди, “Ўзбекистон халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони совриндори, журналист. 
- Хонбиби Ҳиммат қизи Маҳамова - журналист, Muzaffar.uz сайтининг мухбири.
- Мавлуда Раупова - MTRK "O'zbekiston" телерадиоканали,"Ўзбекистон" радиоканалининг "Радиосаёҳат","Элимиз одамлари" эшиттиришлари муҳаррири.
- Хосият Бобомуродова - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Халқ таълими аълочиси, "Шуҳрат" медали ва “Меҳнат Шуҳрати” ордени соҳибаси, шоира.
- Ҳафиза Эгамбердиева - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, журналист.
- Мавлуда Арслонова - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг "Ватанпарвар" газетаси ходими.
- Қувондиқ Сиддиқов - "Toshkent" телерадиоканалининг "Маърифий-кўнгилочар ва кинодастурлар" Бош муҳарририяти бош муҳаррири, Muzaffar.uz сайти "Ҳажвия ва латифалар" бўлимининг муҳаррири.
- Дилафрўз Абдусалим қизи - МТРК "Тошкент" телеканалининг муҳаррири, тележурналист ва актриса.
- Шаҳноза Қурбонбоева - ЎЗМТРК "Маданият ва Маърифат" телеканалининг тележурналисти ҳамда бошловчиси. 
- Нилуфар Умрзоқова - Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ўқитувчиси, ЎзМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканали катта муҳаррири, тележурналист.
- Дадахон Ёқубов - Ўзбекистон санъат арбоби, «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби, таниқли тележурналист.
- Турғун Бекназаров - Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ва кино актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.
- Фируза Собитова - актриса, кастинглар бўйича директор.
- Мирзапўлат Тошпўлатов - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи ва драматург. 
- Муҳиба Исматиллаева - Ўзбекистон Театр Арбоблари уюшмасининг Ахборот, реклама ва АКТ бўлими бош мутахассиси.
- Зиёда Эшмуродова - МТРК, "Спорт" телеканалининг катта муҳаррири, тележурналист. 
- Холида Қамбарова - "Milliy" телеканалининг муҳаррири, тележурналист ва шоира.
- Севдо Ниёзова - "Yoshlar" телеканалининг муҳаррири.
- Мансур Юнус - Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси доценти, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, Ўзбекистон, Қирғизистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Абай номидаги халқаро медал соҳиби. 
- Насиба Турсунова - "Севимли" телеканалининг режиссёри, "Ўзбекистон" радиоканали бошловчиси, актриса. 
- Озода Шобилолова - Ўзбек Миллий Академик драма театрининг Матбуот котиби.
- Фируза Халикова - Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театрининг Матбуот котиби.
- Зулайҳо Аҳмаджонова - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати Матбуот котиби, журналист. 
- Элбек Файзиев - Ўзбекистон Киноарбоблар ижодий уюшмаси аъзоси, актёр.
- Миршод Мардонов - Ўзбекистон Ёш кинематографистлар ассоциацияси раиси, режиссёр ва актёр.
- Нигина Анарбаева - Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актрисаси, дубляж актрисаси ва телебошловчи, Ёшлар иттифоқининг 2017 йилги танловида «Йилнинг энг яхши театр актрисаси», Эьтироф - 2019 кўрик-танловида «Йил актрисаси» дея эътироф этилиб, тақдирланган.
- Хумора Ихтиёрова - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, балетмейстер, таниқли раққоса, "Султона" миллий рақс студиясининг раҳбари.
- Моҳигул Назарова - Бухоро вилоят мусиқали драма театрининг адабий бўлим мудири, ёзувчи.
- Дилафруз Кенжаева - Бухоро вилоят мусиқали драма театрининг олий тоифали вокал артисти, актриса. 
- Нилуфар Жабборова - "Гулхан" журнали Бош муҳаррир ўринбосари, журналист, публицист, шоира, болалар ижодкори.
- Гулнисо Саидова - “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати бошқарма бошлиғи.
- Марина Агзамова - МТРК "Тошкент" телеканалининг Катта муҳаррири, тележурналист.
- Баҳриддин Зайниддинов (Баҳриддин Асрор) - Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси, ҳажвчи ижодкор.
- Феруза Орипова  - журналист, “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига 25 йил” кўкрак нишони билан тақдирланган. 2008 йилда Журналист аёллар ўртасида ўтказилган Атиргул танлови республика босқичи ғолиби бўлган.
- Дилобар Аслиддин қизи - Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги - ЎзА мухбири.
- Нигора Умарова - Маданий мерос агентлигининг Ахборот хизмати раҳбари, санъатшунос. 
- Баҳодир Эргашев - Ўзбек Миллий академик драма театри ва Ўзбекистон Давлат драма театрининг менежери.
- Ҳусния Содиқова - АҚШдаги "Томоша" театрининг актрисаси (хорижга кетишларидан аввал, 1984 йилдан 1997 йилгача Аброр Ҳидоятов номидаги (ҳозирги Ўзбекистон Давлат драма театри)да ишлаган.  АҚШнинг Флорида штатида умр йўлдоши, таниқли актёр - Сиддиқ Санаев билан биргаликда театр ташкил қилишган ва Uzbek.tv каналининг ҳам асосчилари ҳисобланишади. 
- Инобат Бўриева - АҚШнинг Нью Йорк ва Флорида штатларидаги "Гуниш" ансамблининг бошловчиси. Инобат Бўриеванинг умр йўлдоши - Нажмиддин Бўриев мазкур ансамблда бадиий раҳбар, қизи - Малика Бўриева хонанда. Хориждаги оилавий ансамбли орқали миллий маданиятимизни тарғиб қилиб келишмоқда. "Гуниш" оилавий ансамбли ўзбек тилидан ташқари, бошқа турли тилларда ҳам қўшиқ айтишади ва ҳамюртларимизнинг тўйлари-ю тадбирларида 25 йилдан буён хизмат қилиб келишмоқда.
- Сулҳида Парпиева (Сулҳида Ёлғиз) - актриса ва шоира.
- Фарида Ҳусаинова ( Фарида Султон) - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қўқон бўлими раҳбари, "Ҳўқанди латиф" ёш ижодкорлар тўгараги раҳбари.
- Маъмура Мадраҳимова - "ЖАНОБ" эркаклар журналининг Бош муҳаррири, Халқ таълими аълочиси,  Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси, "АТИРГУЛ" кўрик- танловининг ғолибаси.
- Зилола Каримова - Тошкент шаҳар, Бектемир туманидаги Маданият марказининг тўгараклар бўйича мутахассиси, актриса.










Изоҳлар 1
  1. Фахрий ёрлик 30 йиллик муносабати билан
Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Изоҳлар
Феруза Абдуллаевага табрик
Инсонни безаги унинг маьнавий қиефаси деб биламан, чунки у еки бу инсон қанчалик бой- бадавлат бўлмасин, гар унда қалб бўлмаса, мехр бўлмаса, идрок
Қалпоқ - Ўғри
Ассалому алайкум. Мен "Youtube" каналидан Қалпоқ хажвий кўрсатувини мунтазам кўриб бораман. Ўз юртимизда бачкана бўлмаган, менталитетимизга тўғри
Муслимбек Йўлдошев - "Эслаб, эслаб" кўрсатувида
Мени унча яхши билмайдиган бошловчилар билан жуда кўп кўрсатув ва эшиттиришларда эфирга чиққанман. Аммо Фарҳод Абдуллаев билан биз институт
Фахриддин Шамсиматовга табрик!
Фахриддин Шамсематов ни жуда хурмат қиламан. Унинг "Сардор-2", "Остона", "Ёзсиз йил", "Кўринмаслар", "Ҳақиқий эркаклар ови", "Окахон" каби кўплаб
Ўктам Усмонов таваллуд топган кун
Бу ерда хам телевидение қудратини тан олиб ўтмасак бўлмайди. Бошқа асарлари каби “Гирдоб” романларини ҳам кўпчилик билмай қолмши мумкин эди. Сеҳргар
Маълумот