“Моҳир қўллар” танлови


 

     Юртимизда шундай моҳир қўл соҳиблари борки, оддийгина буюмдан турли ажойиботлар яратади. Минг афсуски, яратган ижод маҳсули ҳамиша ҳам эътирофга сазовор бўлавермайди.
Ўзбекнинг 7 ёшдан 40 ёшгача бўлган ўғлонлари диққатига! “ZO‘R ТАСВИР” журнали ҳамда “Muzaffar.uz” сайти “Моҳир қўллар” танловини эълон қилади ва ҳар қандай яратилган ихтирони ҳеч қандай таҳрирсиз, эътирозсиз қабул қилиб, ўз сахифаларида ёритиб бориш имкониятини беради.
Танловда иштирок этиш шартлари:
- Талабгор томонидан ариза
- Муаллиф ҳақидаги тўлиқ маълумотнома (телефон рақами кўрсатилган ҳолда)
- Ижодий ишлари ҳақида маълумот ва уларнинг электрон, қоғоз нусхаларини тақдим этишлари талаб қилинади.
Шошилинг, ҳужжатлар 1 майдан 30 августга қадар қабул қилинади. 
Мурожаат учун Тел: 78 – 129-20-25
                         99 – 431-13-31
                         94 – 650-84-46

“ZO‘R ТАСВИР” журнали таҳририяти.