“Қалбим садоси” танлови


 

     Ўзбекистонда яшаб, ижод қилаётган ҳамюртларимиз диққатига! “ZO‘R ТАСВИР” журнали янги лойиҳа устида иш бошлади. Назм, наср ва драматургия йўналишида ижод қилаётган, 30 ёшгача бўлган моҳир қаламкашлар, истеъдодли ижодкорларни “Қалбим садоси” танловига таклиф қилади. Тақдим этилган ҳар бир ижод маҳсули, тажрибали устоз-ижодкорлар гуруҳи томонидан кўриб чиқилиб, танлаб олинади ва журнал саҳифаларида ҳамда “Muzaffar.uz” сайти орқали ёритиб борилади. 
(Юборилган асарлар таҳрир қилинмайди ва муаллифга қайтарилмайди). 
Танловда иштирок этиш шартлари:
- Талабгор томонидан ариза
- Муаллиф ҳақидаги тўлиқ маълумотнома (телефон рақами кўрсатилган ҳолда)
- Ижодий ишлари ҳақида маълумот ва уларнинг электрон, қоғоз нусхаларини тақдим этишлари талаб қилинади.
Шошилинг, ҳужжатлар 1 майдан 30 августга қадар қабул қилинади. 
Мурожаат учун Тел: 78 – 129 20 25
                            99 – 431 13 31
                            94 – 650 84 46


“ZO‘R ТАСВИР” журнали таҳририяти.