Ортиқ Отажонов ва Каромат Отажоновага таъзия


     Ўзбекистон ва Туркманистон халқ артисти, халқимиз ардоғидаги санъаткор - Ортиқ Отажоновнинг рафиқаси - Гулсара Отажонованинг вафоти муносабати билан оила аъзолари, хусусан, Ортиқ Отажонов, Каромат Отажонова, Улуғбек Отажоновга, қариндошлари ва дўстларига чуқур таъзия билдирамиз!
     Яқиндагина Ортиқ Отажонов ва Гулсара Отажонова АҚШнинг Нью Йорк штатига келиб, шу ерда яшайдиган қизи Каромат Отажонова билан кўришиб, мухлислари билан дийдорлашиб, "Шарқ овози" радиоси учун Ортиқ акадан интервью олгандик ва яна келишларини интизор бўлиб кутаётгандик.
     Ҳаёт бешафқат. Куни кеча кўришган инсонингиз бугун йўқ... Тасассуф... Гулсара Отажонованинг руҳлари шод, охиратлари обод, жойлари Жаннатда бўлсин. Барча яқинларига сабр тилаб қоламиз!
     "Шарқ овози" радиоси ходимлари номидан сухандон ва актёр - Жаъфар Мўминов ҳамда Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.