"Тушун... кечир" кўрсатуви


     ЎзМТРК "Маданият ва маърифат" телеканалининг катта муҳаррири, тележурналист - Шоҳира Ҳамронинг "Тушун... кечир" лойиҳаси инсонлар ўртасидаги чигал муносабатларга бағишланган. Кўрсатув бир-бирини тушуниш, кечиримли бўлишга ундайди. Тўғри, барча кўрсатувда ҳам ўртасига низо тушган кишилар ярашиб кетмасликлари мумкин, аммо Шоҳира Ҳамро уларни мутахассислар ёрдамида муроса қилишга чақиради. Кўрсатувнинг бу галги меҳмони судланиб, жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтаб чиққан собиқ маҳкума. Бу аёл қайси қилмиши учун судланди? Ойнаи жаҳонга чиқишга уни нима ундади? Кўрсатув давомида мутахассислар - ҳуқуқшунос, адвокат - Азиз Сатторов, психология фанлари номзоди, психолог - Феруза Акрамова ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, актриса - Саида Раметова унга қандай тавсиялар беришди? Буни тез орада "Маданият ва маърифат" телеканалидаги "Тушун... кечир" кўрсатувини томоша қилиш давомида билиб оласизлар.