"Олтин Ҳумо" кинотақдимоти


     2019 йилнинг 10-апрель куни “Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси” ННТ, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Миллий ТВ телеканали ҳамкорлигида "Олтин Ҳумо" кинотақдимоти бўлиб ўтади.

     Кинотақдимот доирасида матбуот анжумани, давра суҳбатлари, ижодий, малака алмашиш бўйича учрашувлар ташкил этилади.
     Ушбу кинотақдимотни аньанавий тарзда ҳар йили ижодий ишларнинг йиллик сарҳисобига мувофиқ 10-апрель куни ўтказиш кўзда тутилган.
     Кинотақдимот ғолиблари қуйидаги номинациялар бўйича тақдирланади.
- “Ўзбек кинематографияси ривожига қўшган ҳиссаси учун” 
“OLTIN HUMO” махсус мукофоти 
Энг яхши ҳужжатли фильм
Энг яхши анимацион фильм
Энг яхши графика иши
Энг яхши овоз режиссёри
Энг яхши монтаж иши
Энг яхши грим рассоми 
Энг яхши либослар бўйича рассом иши
Энг яхши рассом иши
Энг яхши кино бастакори
Томошабинлар меҳрини қозонган фильм
Энг яхши операторлик иши
Энг яхши сценарий 
Энг яхши режиссёрлик иши
Энг яхши эркак роли учун
Энг яхши аёл роли учун
Энг яхши фильм

     Айни кунларда фестиваль ташкилий қўмитасида ишлар қизғин. Воқеалар жараёнини кузатишда давом этамиз...