Бахтинисо Маҳмудованинг оила аъзоларига таъзия!


     Шоира синглимиз Бахтинисо Маҳмудованинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари, дўстларига чуқур таъзиямизни изҳор қиламиз. Унинг вафотидан чуқур қайғудамиз... Унинг маъсумалиги, беғуборлиги, мулойим овози, одамга меҳр тўла нигоҳлари билан тикилишлари ҳали ҳамон кўз ўнгимизда. Ҳозир ҳам кулиб тикилиб тургандек... Қанчалар орзулари олам қиз эди.... Кечагина шодон эди.... Чимилдиқ кўрмай, ҳур қиз мисоли бу дунёни тарк этди... Илоҳим, руҳи шод, охирати обод, жойи Жаннатда бўлсин! У қалбимизда мангу яшайди!