Шу Ватан фарзандимиз


     15-16 Декабрь кунлари "Халқлар дўстлиги" саройида хонанда Дилдора Кунузоқованинг "Шу Ватан фарзандимиз" деб номланган концерт дастури бўлиб ўтади. Ўзбекистон ногиронлар жамияти томонидан ташкиллаштирилган хайрия концерт дастурининг меҳмонлари: "Браво" жамоаси, "Қаҳқаҳа", Ҳулкар Абдуллаева, Шароф Муқимов, Воҳиджон Исоқов, Феруза Жуманиёзова, Нодирбек Ниёзов, Севинч Мўминова, Жўрабек.