ЎЗБЕКИСТОННИНГ МАДАНИЙ МЕРОСИ ЖАҲОН ТЎПЛАМЛАРИДА


«ЎЗБЕКИСТОННИНГ МАДАНИЙ МЕРОСИ ЖАҲОН ТЎПЛАМЛАРИДА» лойиҳасининг медиа ИВЕТИ

 

Медиа иветнинг иккинчи кундаги иш режаси қуйидагилардан иборат бўлди:
1. «Ўзбекистон маданий меросини сақлаш ва ўрганиш бўйича лойиҳалар,
2018 йил якунлари. 2019 йил «Йўл харитасини» тасдиқлашдан иборат бўлиб, модератор «Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида» медиа лойиҳасининг таҳрир ҳайъати раиси Акмал Саидов кириш сўзи билан очиб берди.
Фестивал доирасида бир қанча Ўзбекистон маданий мероси ҳақидаги видеороликлар тақдимоти ўтказилди: 
«Янги Ўзбекистон», «Ўзбекистоннинг юзта машҳур қўлёзма ёдгорликлари», «Қуръоннинг 114 та нусхаси», «Шарофиддин Зафарнома сининг факсимал нусхаси тақдимоти» ҳам ўтказилди. Шунингдек, медиа лойиҳа доирасида 2019 йилга мўлжалланган нашрлар режалари тўғрисида халқаро мутахассис экспертлар ва тарихчи олимлар билан биргаликда иш режаси тасдиқланиб олинди.
Медиа тадбир сўнгида Шаҳноза Ғаниева модераторлиги остида Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламлада лойиҳасининг видиоталқини намойиш этилди.
Медиа тадбир ниҳоясида бутун жаҳон жамиятининг 2019 йил «Йўл харитаси»ни тасдиқлаш маросими бўлиб ўтди.
Умид қиламизки, мамлакатимизда ўтказилган ушбу халқаро Форум келажакда жаҳон миқёсида бўйлаётган она Ўзбекистонимизнинг бой ва ва бебаҳо тарихий маданиятини, миллий қадрият ва анъаналарини, фахримиз ва ғуруримиз бўлган буюк аждодларни етиштирган буюк мамлакат сифатида авлодларимизга, дунёга исботлаб беради.

 

Марям Аҳмедова,

Амаль Солиева, 
журналистлар.