«СЕВИМЛИ»ДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ


 

 

2018 йил 10-11 декабрь куни Куни кеча Севимли телеканалида “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳасининг 2018 йил якунлари ва "Йўл харитаси-2019"ни ишлаб чиқишга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. 
9-11 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган халқаро мультимедиафорум
Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциациясиНнинг бир қатор давлат, жамоат ва халқаро ташкилотлар ҳомийлигида ўтказилади ва мазкур форумда дунёнинг турли мамлакатларидан олимлар, экспертлар, йирик музейлар ва кутубхоналар вакиллари, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этиши кутилмоқда.
Айни пайтда, хориждан таклиф этилган айрим олимларнинг анжуман ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
Шарифжон Тожибоев, Хўжанд давлат университети доценти, филология фанлари номзоди:
— Мен Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва жаҳон миқёсига кенг тарғиб этишга қаратилган ушбу нуфузли анжуманга таклиф этилганимдан жуда ҳам хурсандман. Таъкидлаш жоизки, ўзбек ва тожик халқлари асрлар давомида ёнма-ён дўст-қадрдон бўлиб яшаб келишган. Шу боис маданий меросимизда муштарак жиҳатлар анчагина. 
Ҳар икки халқ тарихда ҳам, бугун ҳам бир-бирининг бой ва бетакрор маданиятидан баҳраманд бўлиб келмоқда. Ўзбек ва тожик халқларининг умумий қадриятларини санаб саноғига етиш қийин. Масалан, “Шашмақом” икки халқнинг буюк мусиқий мероси саналади. Наврўз байрами, палов оши ҳар халқларимизнинг тенг маданий мероси сифатида ЮНЕСКО рўйхатига киритилган. 
Бугун фан ва техника, замонавий ахборот технологиялари шиддат билан ривожланиб бораётган бир пайтда миллий қадриятлар, маданий мерос намуналарини тарғиб этишга қаратилган чора-тадбирларни кучайтириш катта аҳамиятга эга.
Воқиф Султонли, Боку давлат университети профессори (Озарбойжон)
— Маълумки, ўзбеклар дунё цивилизациясига муносиб ҳисса қўшган қадимий халқлардан саналади. Шу боис, бу кўҳна заминда яратилган маданий ёдгорликлар шу юртнинг ўзидан қолиб кетмаган, турли сабабларга кўра бутун дунё бўйлаб сочилиб кетган. 
Бугун кўплаб мамлакатларнинг кутубхоналарида, музейларида, маданий-маърифий муассасаларида Ўзбекистон ҳудудида яратилган осори атиқалар, бебаҳо санъат ва адабиёт дурдоналарини учратиш мумкин. Тошкентда ўтаётган бу йирик халқаро илмий анжуманда қатнашиш мен учун беқиёс мамнуният бағишлайди. 
Ушбу форум нафақат ўзбек халқининг маданий мероси, балки жаҳон тамаддунининг муносиб хазинасига айланган тарихий меросни асраб-авайлаш, тадқиқ этишда катта ўрин тутади. Бугун дунё турли сиёсий тебранишлар исканжасида, уруш ва талафотлар гирдобида турган бир пайтда Ўзбекистонда ана шундай ибратли ишлар амалга оширилаётгани таҳсинга сазовор. Унутмаслик лозимки, Ўзбекистон Турк дунёсининг стратегик маркази ҳамдир. 
Бу халққа тегишли маданий мерос аслида бутун туркий халқлар ва элатларнинг ҳам бойлиги саналади. 
Шу боис, Ўзбекистонда ўтказилаётган бу халқаро тадбир таркий халқлар маданиятини ўзгариш ва тарғиб этишда муҳим қадам ҳисобланади.

Амаль Солиева, 
Марям Аҳмедова, 
журналистлар.