Абдувоҳид Сариковга табрик


  Ўзбекистон Давлат Ёш томошабинлар театри ва кино актёри - Абдувоҳид Сариковни таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
   Абдувоҳидга соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!

   Камоли эҳтиром ила - Ўзбекистон Давлат Ёш томошабинлар театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.

   Маълумот учун: Абдувоҳид Сариков 1977 йилнинг 18 Ноябрь куни Қашқадарё  вилояти, Қамаши туманида туғилган.
  2000- 2004 йилларда Тошкент Давлат саньат институтининг "Драма кино ва театр актёрлиги" факультетида таҳсил олган.
  2004 йилдан Ўзбекистон Давлат Ёш томошабинлар театрида иш фаолиятини бошалаган ва ҳозиргача мазкур театрда актёр бўлиб ишлайди.
   Театрда: "Широқ" спектаклида Бахши, "Шум бола"да Банги, "Учар кема"да Палкан,  "Сеҳрли дур"да  Қўшни, "Золушка"да, Ота  ва бошқа кўплаб спектаклларда турли ролларни ижро этган.
  Кинода: "Авлоний"да Талъат Махсум, "Қўқон шамоли"да Чойхоначи,  "Изқувар" сериалида Соқов каби роллари орқали кино мухлисларига яхши таниш.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот