Ҳалима Худойбердиевага мактуб


     Ҳалима опажоним! Сузнинг эътиборингиз ва эътирофингиздан анча ўзимга кела олмагандим! Худди охирги бор кўраётгандек ўшанда,тўйиб ўпдим, муздек қўлларингиздан узоқ тутдим, қўйиб юбормадингиз! Сизнинг эътирофингиз мен учун қанчалар ёқимли эканлигини билсангиз эди!!!...Мени эркалатиб : “Дилшодахон, сизга гап йўқ, кўрсатувингизга чиққанимдан хурсандман, мен сизни яхши кўраман”, деганингиз... съёмкадан сўнг эса “мени аядингиз, аядингиз...”, деганингиз кулиб. Нақадар ғурурландим, нақадар фахрландим сиз билан суҳбатлашганимдан... Сездим, охирги бор кўраётганимни сездим.... Ҳа, мен сизни аядим! 18 йил озор чеккан қалбингизни аядим! Яхши кўрардим, аядим! Аялмаган руҳингиз таскин топгандир...... Инна лиллаҳи ва илайҳи рожиун! Охиратингиз обод бўлсин буюк Шоирам! Тўхтата олмаяпман кўз ёшларимни...