Энг яхши эркак роли ижрочиси


     Хотиралар инсонга баъзан оғриқ беради..баъзан таскин..баъзан ундан яқин дўст йўқ..баъзан эса унданда қаттиққўл ҳакам....Сейдулла ана шундай бир-бирини инкор қилувчи хотиралари билан тирикдек аслида. Афғон уруши тугаганига йиллар бўлган.. лекин энди бу уруш унинг кўнглига кўчиб ўтгандек. У ҳар кун ўзи билан, хотиралари билан курашиб яшайди. Лекин кучлар тенг эмас..борган сари тенг эмас. Сейдулла эса бу хаётда фақат ғолиб бўлиб яшашга ўрганган. У шундай одам. вазият, йўқотишлар, хиёнат, айрилиқ каби ҳаётий тўсиқлар,бахтсизликлар Сейдуллани синдиришга қодир эмас. Уни фақат хотиралар ҳалок этиши мумкин...
     Бу, Қозоғистон республикасининг Остона шаҳрида бўлиб ўтган 14- ҳалқаро "Евразия" кинофестивали натижаларига кўра , "Энг яхши эркак роли ижрочиси" совринига сазовор бўлган ЎЗбекистонда хизмат кўрсатган артист Карим Мирҳодиев "САбот" деб номланган бадиий фильмда ижро этган қаҳрамоннинг тақдири ҳақидаги ўйларим. 
     Лекин Карим Мирҳодиев ҳақидаги фикрларим, бу актёрнинг ижодий қирралари ҳақидаги тушунчаларим ҳозир, битта постга сиғмайди. Карим акани ўзим учун актёр сифатида "Қандаҳорда тобланганлар" -деб номланган бадиий фильм орқали кашф қилганман.Биласизми, Карим аканинг экрандаги барча ижобий қаҳрамонлари ўзига ўхшайди...Оғир, босиқ, ўйловли, фикрлайди..дунёга очиқ кўз билан қарайди.. Уларни бир-бир санаб, вақтингизни олгим йўқ..Чунки бугун байрам, тантана.. санъаткорнинг меҳнатлари муносиб баҳосини олган кун, киномухлислар учун ҳам байрам ахир!
Бу соврин билан ўзим чексиз ҳурмат қиладиган ИНСОН, ЎЗбекистонда хизмат кўрсатган артист Карим Мирҳодиевни чин қалбимдан табриклайман! Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас..Карим ака ижросидаги қаҳрамонлар ўзбек киносини албатта бир куни дунё экранларига олиб чиқишига ишонаман!