Ҳиндистон таассуротлари


 

  

     Яқинда Ҳиндистон сафаридан қайтган Шерқўзи ака Ғозиевдан сафар тассуротлари ҳақида сўрадим. Шерқўзи ака қуйидагиларни гапириб бердилар: "Деҳлидан Мумбайга мен, аёлим Азиза, шогирдим Убайдулла ва унинг аёли Гуласал биргаликда кетдик. Мақсад - Устозим Раж Капурнинг кенжа укаси Шаши Капурнинг вафот этганлиги муносабати билан таъзия билдириш учун борган эдик. Вафот этган куни эртасига телефон орқали тазия билдирган эдиму, лекин кўнглим тўлмади. Шу сабабли Мумбайга бориб кўнгил сўраб келдик. Ундан-да таъсирлиси Раж Капур студияси ва сал кам юз йиллик музейи бир кунда ёниб, кул бўлибди. Шулар учун, бутун Ўзбекистон ахолиси номидан ҳамдардлик билдириб келдик. Катта ўғли Рандҳир Капур, кенжа ўғли Ражив Капурлар ва Раж Капурнинг 93 ёшга кирган тоғаси билан анча суҳбатлашиб келдик... Минг афсус, 1990-йилда Раж Капур ва қўшиқчиси Мукеш соҳибни, Деҳли шаҳрида ўтказган хотира кечасининг тасвирга олинган лентаси ва 2010-йилда Тошкент шаҳрида ўтказилган хотира кечасининг ёзувлари ҳам куйиб кул бўлибди. Менинг ҳам ичиб ёнгани, 90-йилда Деҳлидаги Жавоҳирлаъл Неру стадионда бўлиб ўтган хотира кечасида (бутун Ҳиндистонга тўғридан-тўғри узатилган, 40 минган ортиқ томошабинлар қатнашган хотира кечасининг лентаси куйиб кетганлиги ) да мен ҳам «Сангам» киносидан «Бол Радха, бол Сангам» қўшиғи билан қатнашганим ва бутун Ҳиндистонга Ўзбекистонлик Раж Капур, мистер Шерхан номи билан танилганим ёзилган эди... Шу сафар борганимда ўша хотира кечасини ҳам дискка ёздириб олиб, Ўзбекистон телевидениясига бермоқчи эдим. Афсус, афсус!"

 

Раж Капур студиясига дарвозадан кираверишда бронзадан ясалган Раж Капурнинг ҳайкали.

 

Марҳум Раж Капурнинг 93 ёшган тоғаси.