Ҳамза Хасановга табрик!


   Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актёри, "Ассалом, Ўзбекистон" кўрсатувининг бошловчиси - Ҳамза Хасановни таваллуд топган куни билан самимий муборакбод этамиз!
    Ҳамзага соғлик, узоқ умр, ижобий ва ижодий баркамоллик, дунёдаги жамики энг юксак истакларимизни тилаб қоламиз!

   Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

   Маълумот учун: Ҳамза Рустамович Хасанов 1988 йилда Бухоро вилояти Пешку туманида таваллуд топган. 2010 йили Ўзбек Миллий Академик драма театрига актёр сифатида ишга қабул қилинди. Мукофотланмаган. У театр ижодий ишларига жуда тез аралашиб кета олган иқтидорли ёш актёрлардан. Ҳ. Хасанов ўз ижодий фаолияти давомида 20 га яқин спектаклларда турфа образлар яратди. Кичик роллардан бошлаб, бош ролларгача маҳорат билан ижро эта оладиган етук санъаткор сифатида шаклланиб бормоқда. Ҳ. Хасанов театрда саҳналаштирилган "Ўзбекча рақс”да Меҳмон, "Кўнгил”да Муроджон, "Андишали келинчак”да Арслон, "Тонг отган тарафлар”да Ёлғиз мерган, "Кундузсиз кечалар”да Фитрат, "Тили асалим”да Уста, "Омон бўлгин, азизим”да Йигит, "Ўткан кунлар”да Раҳматулла, "Рустам”да Бола, "Ҳалала”да Хилми, "Имкон”да Сотувчи, "Яраланган оққуш ноласи”да Невара, "Огоҳ бўлинг, одамлар”да Алиқул, "Янги йил заргузаштлари”да Муқбил тошотар, "Қорбобони қутқаринг”да Афанди, "Бирлашган ўзар”да Эгривой, "Қуёшни сен уйғотасан”да ҳоким ёрдамчиси, "Ғаройиб саргузашт”да Оловиддин, "Имон”да Сиддиқжон, "Алишер Навоий"да Амир Қутбиддин, "Мирзо Улуғбек"да Саккокий, "Жалолиддин Мангуберди"да Жўжи каби ролларни ижро этиб келмоқда. У кино, видеофильм ва миллий сериалларда ҳам 10 га яқин роллар ижро этиб ўз мухлисларига эга бўлди. Жумладан: "Ўйин ичида ўйин”да бевафо ёр, "Иқрор”да Тоҳиржон, "Опа-сингиллар”да Танқўриқчи, "Хаёт пилла поялари”да Комиссия аъзоси ва "Денгиздан томчи” дастурида олинган видефильмларида кўплаб катта ва кичик ролларни ижро этиб келмоқда. Яхши инсон ва истеъдодли актёр. 
  "Ассалом, Ўзбекистон" кўрсатувининг бошловчиси.
  Режиссёр - Музаффар Эркиновнинг "Авлоний" фильмида Амануллахан, Иброҳим Расуловнинг "Муҳаббат баҳори" фильмида Ҳамид Олимжон ролларини ижро этган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот