Ўзбекистон қаҳрамони, халқ шоири - Абдулла Орипов хотирасига


 

     24-Сентябрь куни Ўзбекистон қаҳрамони, халқ шоири - Абдулла ака Ориповнинг оила аъзолари ҳамда ҳукуматимиз раҳбарияти томонидан ташкиллаштирилиб, "Наврўз" ресторанида бўлиб ўтган йил ошига шу қадар тумонат одамлар йиғилдики, бу ҳам шоирнинг обрў-эътибори нечоғли юксак эканлигидан яна бир далолат. Нафақат пойтахтдан, балки Абдулла ака туғилиб, ўсган Қашқадарё вилояти, шунингдек, Республикамизнинг барча вилоятларидан Абдулла аканинг қариндошлари, дўсту биродарлари, яқиндан таниган, билган таниш-билишлари ва мухлислари ташриф буюришди. Илоҳим, Абдулла аканинг руҳлари шод, охиратлари обод, жойлари Жаннатда бўлсин!