Асадбек жиноятлари учун жавоб берди


 

     Яқинда "Бекажон" газетасининг 73 сонида Ёдгор Саъдиев билан бўлган сухбатда менга энг ёққани ибратли иборалардан "Ачинарлиси, айрим йигитларимизда оилага нисбатан жавобгарлик ҳисси йўқолган. Ахир ўзбек қадимдан бек халқ бўлган. Бек сўзи замирида эса ҳар қандай юмушдан қўрқмайдиган, оилани ҳар тамонлама таъминлайдиган, уни ҳимоя қиладиган эр йигитлар назарда тутилади. Баъзи холларда қизларга эътиборни кучайтирибмизу, аммо йигитларнинг тарбияси қолиб кетади. Бугун уларнинг ҳам ҳаётини тафтиш қилиш фурсати етди. Ажиримларнинг яна бир сабаби бу борада йўл қўйилаётган камчиликда", -  деган гаплари бўлди. Шунингдек "Эр хотин оилада фақат жуфтлик учун эмас, балки чин дўст ҳам бўлсагина оила мустахкам бўлади", - деган ибратли сўзлари ҳамда "Шайтанат фильмидаги Асадбек ролининг охирги қисмати ҳақида "Зеро, бу образ бировга азоб бергани эвазига дунёдаги энг оғир мусибатларни кўрди, фарзандини йўқотди, қизини номусини сақлаб қололмади", - деб ҳар қандай гуноҳ ишларнинг жавоби муқаррарлигини айтиб, мухлисларда актёр бошқача тасаввур ҳосил қилди.
     Сабабки, "Шайтанат" фильмидан сўнг Ёдгор Саъдиевга нисбатан салбий миш-мишлар гирдоби пайдо бўлган эди. Унинг суҳбатидан бу инсоннинг самимий ва улуғвор инсоний хислатлар эгаси у фақат роль ижро этиб, бу образни катта маҳорат билан ижро этганини кўрсатди.