Ўзбек миллий академик драма театрини 103-мавсумининг очилиш маросими


 

     Ўзбек миллий академик драма театрини 103-мавсумининг очилиш маросими ва якуний қисмидан лавҳалар. Тадбирни театр раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист - Фатхулла Маъсудов очиқ деб эълон қилди ва маъруза қилди. Шундан сўнг Ўзбекистон халқ артистлари - Ёқуб Аҳмедов ва Яйра Абдуллаевалар ҳам сўзга чиқишди. Тадбир сўнггида Иззат Султон қаламига мансуб "Имон" спектакли намойиш этилди. Бош ролни Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти - Ёдгор Саъдиев ижро этди. РОЛЛАРДА: Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Муҳаммадали Абдуқундузов, актёрлар Толиб Мўминов, АЗИЗА - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист - Лола Элтоева, РИСОЛАТ - Ўзбекистон халқ артисти Рихси Иброҳимова, ОЙША - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зуҳра Ашурова, КАРИМ - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдураим Абдуваҳобов ва бошқалар иштирок этишди.
     Иззат Султоннинг "Имон” спектаклида имон, эътиқод ҳалоллик, поклик улуғланади, Комилов билан Санжаров ўртасидаги тўқнашувда имонли Комилов ғолиб бўлади. Нафс бандаси бўлган Санжаров мағлуб бўлади. Ориф нопок йўлдан қайтади. Спектакл томошабинларни ичидаги наҳангларни ўлдириб, имонли, ҳалол инсон бўлишга ундайди. Ҳозирги даврда авж олган ўғри, кўчирмачи, плагиатлар қораланади. Қилмишига яраша жазо олади.