Ҳусан Мусабоевга табрик


  Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, “Дўстлик” ордени соҳиби, халқимизга "Телевизион миниатюралар театри" ва фильмлардаги турли-туман роллари, асосан, машҳур "Бозор кўрмаган йигит" орқали қадрдон бўлиб қолган Ҳусан Мусабоевни таваллуд топган куни билан чин юракдан табриклаймиз!
   Ҳусан Мусабоевга соғлик, узоқ умр, бахт-саодат, ижодий ва ижобий парвозлар, мухтасар қилиб айтганда, дунёдаги жамики энг юксак истакларни тилаб қоламиз!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси. 

     Маълумот: "Телевизион миниатюралар театри"нинг продюсери, актёр ва режиссёр - Ҳусан Қосимович Мусабоев 1954 йилнинг  10 Июнь куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Маълумоти олий. 1976 йилда Тошкент театр ва рассомчилик санъати институтини "Кино ва театр актёри" бўлимини тугатган. 
   Иш фаолиятини 1971 йил Ўзбекистон телерадиокомпаниясида режиссёр ёрдамчилигидан бошлаган. 1972-76 йиллар Тошкент театр ва рассомлик санъати институтида таҳсил олган. 
    1976 йилдан 1986 йилгача, деярли ўн йил мобайнида Ўзбек Давлат "Ёш гвардия" драма театри (ҳозирги Ўзбекистон Давлат драма театри)да актёр сифатида фаолият юритган ва бу давр мобайнида турли спектаклларда кўплаб ролларни ижро этган.
    1986-1998 йилларда Ўзбекистон Давлат Сатира театри актёри ва труппа бошлиғи вазифаларида ишлаган.
   1998-2007 йилларда Ўзбекистон телерадиокомпаниясида "Телевизион миниатюралар театри"нинг актёри ва режиссёр ассистенти, "Ўзбекистон" телеканалида  олий тоифали режиссёр лавозимларида фаолият юритган.
    2007-2016 йилларда Тошкент Ахборот технологиялар институтида "Телекоммуникация" кафедрасида ўқитувчи бўлиб ишлаган.
    Ҳусан Мусабоев "Бозор кўрмаган йигит" видеоспектакли, "Ажойиб хаёлпараст", "Алдамадим, ҳазиллашдим", "Сумалак кастинг ёхуд учмаган варрак", "Зуҳрахоннинг синфи", "Кунлардан бир кун", Эр бермоқ - жон бермоқ", "Ўғригина келин", "Мен - бу мен", "Чол ва набира", "Анора", "Абдуллажон", "Қитмир кампир", "Войдод - 2", "Тош табиб", “Ҳаёт мамот”, "Ана холос", "Дадам билмасин", "Қора танли божалар", "Бебаҳогинам", "Бегона баҳор", "Келгинди келин", “Супер хизматкор”, "Жиблажибон" сингари сериал ва фильмларда турли ролларни ижро этган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот