Носир ака Муҳаммаднинг оила аъзоларига таъзия билдирамиз


 

     Шоир, таржимон, публицист ва жамоат арбоби - Носир ака Муҳаммад вафот этганлиги муносабати билан веб сайтимизнинг таҳририят ходимлари номидан Носир аканинг қариндошлари, ҳамкасблари ва дўстларига чуқур таъзия билдирамиз!

     Хуршид ака Даврон фейсбукдаги саҳифасида шоирнинг вафоти муносабати билан таъзия билдириб, жумладан қуйидагиларни ёзган: Шоир, таржимон, публицист, жамоат арбоби Носир Муҳаммад бугун — 5 июль куни 72 ёшида вафот этди. Аллоҳдан раҳматига олишини сўраймиз.Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун! 
Маълумот учун: Носир Муҳаммад асрдан кейин Минор қабристонида дафн этилади..

 

Шохида Султонова: Ўзбек миллатининг маданият ва маърифат ишларида фидоий инсонларидан бири замондошимиз шоир Носир ака Мухаммаднинг орамиздан кетгани барчамизни қайғуга солди.Оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирамиз.

 

Farida Afruz: Аллоҳ раҳмат қилсин! Асл инсон эдилар.

 

Амир ХудойбердиОхиратингиз обод бўлсин, Насриддин ака!

 

Амиркул Каримов:

Шафқатсиз ўлим дилбар инсон, шоир, журналист ва таржимон, таниқли жамоат арбоби Насриддин Муҳамамадиевни орамиздан олиб кетди. У кишини таниган кишилар барча билан бирдек самимий муносабат қилгани учун “душмани йўқ одам” дейишарди.
Мудом иш билан машғул, бу ишдан у ишга, тадбирдан тадбирга шошиб юрадиган Носир ака билан истиқлолимизнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида бирга ишлаган эдик. Халқаро ахборот таҳририяти Бош муҳаррирликларида у кишига ўринбосар бўлган эдим. Талабчан, аммо бир оғиз ҳам қаттиқ гапирмайдиган бу ажойиб инсон билан учраштирганига тақдирдан беҳад миннатдорман. 
Насриддин акадан мен кўп нарсаларни ўргандим. Шеъриятда “Наво бўлса Навоийнинг навосидек наво бўлсин” дея мезонларни белгилаган бўлсалар, кейинги йилларда Қашқадарё, Насаф ва насафийлар тарихи ҳақида теран тадқиқотларни амалга оширдилар. Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди Туркия бўлими билан биргаликда “Ўзбекистон” китобини турк тилида нашр қилдирган эдилар. 
Ўзбекистон Байналмилал маданият маркази директори сифатида мамлакатимизда ижтимоий тотувлик ва бағрикенгликнинг янада барқарор бўлишида муносиб ҳисса қўшдилар.
2015 йилдан буён Насриддин Муҳаммадиев Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг Васийлик Кенгаши раиси ҳам эдилар.
Самимий инсон, беғараз дўст, бағрикенг устоз Насриддин Муҳммадиевнинг номи қалбларимиздан тоабад ўчмайди. Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор қиламиз.
Амирқул Каримов, 
Халқаро “Олтин мерос” хайрия 
жамоат фонди раиси

 

Насриддин Муҳаммадиев (Носир Муҳаммад) 
1946 yilning 2 dekabrida Qashqadaryo viloyatining Yakkabog‘ qo‘rg'onida o‘qituvchi oilasida tug‘ilgan. 1968 yili Toshkent Davlat universitetining filologiya fakultetini imtiyozli diplom bilan bitirib, "Toshkent oqshomi" gazetasi tahririyatida o‘z mehnat faoliyatini boshladi.
1969-70 yillarda harbiy xizmatda bo‘ldi va undan qaytib yana "Toshkent oqshomi" gazetasidagi ishini davom ettirdi. Milliy universitetning sharqshunoslik fakulteti qoshidagi kechki 2-yillik fors tili kursini bitirib, 1976-79 yillari Eronda fors tili tarjimoni bo‘lib ishladi.
1983 yili "Yoshlik" jurnaliga ishga o‘tib, 1985-93 yillari jurnalning mas’ul kotibi bo‘ldi. 1993 yili O‘zbekiston Milliy axborot agentligining xalqaro axborotlar tahririyati bosh muharriri etib tayinlandi.
1994 yili Tashqi ishlar vazirligiga ishga o‘tdi. Dastlab Matbuot xizmatida, keyinchalik "Jahon" axborot agentligida faoliyat olib bordi.
1995 yili Berlinda xalqaro jurnalistika bo‘yicha ikki oylik kursni bitirdi.
1996-99 yillari O‘zbekistonning Turkiyadagi elchixonasida Matbuot kotibi bo‘lib ishladi. Elchixonadagi ishi davomida Anqara universitetining turk tilini o‘rganish markazida ta'lim oldi. Turk tilida "O‘zbekiston" qo‘llanmasini nashr etdi. Uning tashabbusi bilan Amir Temur va Alisher Navoiyga bag‘ishlangan tadbirlar o‘tkazildi.
N.Muhammadiyev O‘zbekiston Jurnalistlar uyushmasi (1972) va Yozuvchilar uyushmasi (1989) a’zosi, 20 dan ortiq she’riy va ilmiy-ommabop kitoblar muallifi. Matbuotda uning siyosiy va madaniy mavzulardagi maqolalari muntazam e’lon qilinadi.
1980-1996 yillari u O‘zbekiston televideniyesi va radiosining shtatsiz xalqaro sharhlovchisi sifatida tanildi.
1999-2005 yillarda O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Matbuot xizmatining yetakchi konsultanti bo‘lib ishladi. 2005 yildan buyon Respublika baynalmilal madaniyat markazi direktori.
O'zbekistonda xizmat ko'rsatgan madaniyat xodimi.

Насриддин Муҳаммадиев (Носир Муҳаммад) нинг
нашр этилган асарлари
Шеърлар
1. “Гулдаста”, баёз, “Ёш гвардия” нашриёти, 1971
2. “Ёшлик”, баёз, “Ёш гвардия” нашриёти, 1976
3. “Салом, келажак”, “Ёш гвардия” нашриёти, 1980
4. “Баҳор таронаси”, Ғ.Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 1981
5. “Сенга интиламан”(жамоа), “Ёш гвардия” нашриёти, 1987
6. “Сумалакдан тош топдим”, Тошкент, 2004
7. «Шайтоннинг истеъфономаси», ҳажвий шеърлар, «Ниҳол” нашриёти, 2008
Рус тилида эълон ќилинган асарлар
1. “Истоки”, альманах, “Молодая гвардия”, Москва, 1977
2. “Вдохновение”, альманах,“Молодая гвардия”, Москва, 1979
3. “Истоки”, альманах, “Молодая гвардия”, Москва, 1980
4. “Поэзия”, альманах, “Молодая гвардия”, Москва, 1982
5. “Листья чинары”(коллектив), изд-во “Ёш гвардия”, 1988
6. “Тринадцатый стул”(коллектив), юмор. рассказы, Ташкент,1986
7. “Признание”, альманах, Ташкент, 2007
8. “Родники любви”, международный альманах, Ташкент, 2009
9. “Родники любви” (соотечественники), международный альманах, Ташкент, 2009
Насрий ва илмий-оммабоп китоблар, таржималар
1. “Эстетик идеал ва адабиёт”, Тошкент, 1973
2. “Оз-оз ўрганиб, доно бўлур”(Ш.Зуннун билан бирга), Тошкент, 1977
3. “Ozbekistan kilavuzu”(С.Мардонўғли билан бирга),турк тилида, Анқара, 1997
4. “Ҳикматлар”, Тошкент, 1999
5. “Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти сафида” (Ҳ.Муродов, Ғ.Жамолов билан бирга), Т. 2000
6. “Насаф ва Кеш алломалари”, Ғ.Ғулом номидаги нашриёт, 2001
7. “Тафаккур учќунлари”, Ғ.Ғулом номидаги нашриёт, 2002
8. “Анқони маҳрам қилдингиз…”, Алишер Навоий ижоди ҳақида мақолалар, “Маънавият” нашриёти, 2004.