Қашқадарёда Маданият ва санъат кунлари
Қашқадарё вилоятидаги Шаҳрисабз туманининг маҳаллаларида Маданият ва санъат ҳафталиги доирасида “Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт” шиори остида маданият карвони фестивали бўлиб ўтди. Маданият ва санъат тадбирларида ижодкорлардан иборат тарғиботчилар гуруҳи вакиллари - таниқли санъаткорлар ва адиблар иштирокида байрам концерт дастурларидан фотолавҳа.
Суратда: "Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетасининг Бош муҳаррири, шоир - Салим Ашур; Республика маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи - Пардахол Норқобилова; шоир - Чоршам Рўзиев; Олий тоифали сухандон ва актриса - Мавлудахон Аҳмедова, Ўзбек миллий мақом санъати маркази Юнус Ражабий номидаги мақом ансамбли хонандаси - Маҳфуза Давронова; Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон Давлат ёш томошабинлар театрининг актрисаси - Ҳакимахон Отахонова.