Музаффар Муҳаммадназар


    Музаффар Муҳаммадназарович Умбаров (Музаффар Муҳаммадназар) 1973 йилнинг 6 Февраль куни Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида таваллуд топган. 
    1983-88 йилларда "Мусиқа ва санъат мактаби"ни "Қашқар рубоб" мутахассислиги бўйича тамомлаган. Маълумоти: олий. 
   1990-1995 йиллар ТошДУнинг "Рус филологияси" факультетида таҳсил олган. Инглиз, рус, турк ва тожик тилларини билади ҳамда таржима қила олади. 
    Иш фаолиятини 1990 йилда "Сирли олам" журналида бўлим муҳаррири вазифасидан бошлаган. 
  "Кўнгил кўчалари", "Оила тилсими", "Сабо" газеталари ва "Ҳамшира" журналида бўлим муҳаррири, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги 186-умумий ўрта таълим мактабида ижодий ва маданий масалалар бўйича тарғиботчи (2021-2023 й.) вазифаларида ишлаган. 
     Мақола, суҳбат, ҳикоя ва таржималари Республика нашрларида чоп этилган. 
   "Янги аср авлоди" нашриётида  2021 йили  "Ёнаётган тирик ҳайкаллар", 2022 йил "Сўнгги манзил" номли китоблари нашрдан чиққан.
     Айни вақтда "Саодат" журналида фотомухбир ва веб сайти муҳаррири (2021 йилдан), "Адолат" сиёсий-демократик партияси Марказий аппарати бош мутахассиси (2023 йилдан), "Ижод чашмаси" журнали (2022 йилдан) ҳамда Muzaffar.uz веб сайтининг бош муҳаррири (2017 йилдан) вазифаларида фаолият юритиб келмоқда.
    Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Театр Арбоблари уюшмаси аъзоси.  
   Халқаро "Олтин мерос" хайрия жамоат фонди томонидан "Ижтимоий тармоқларда санъат ва маданият тарғиботига кўшган муносиб ҳиссаси учун" "Олтин мерос" медали билан тақдирланган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот