Мунаввара Усмонова


   Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Шуҳрат” медали соҳибаси, “Саодат” журнали Бош муҳаррири - Мунаввара Абдуҳакимовна Усмонова  1965 йилнинг 13 июнида Марҳамат туманида туғилган.
   Мунаввара Усмонова Тошкент давлат педагогика институтининг ўзбек филологияси факультетида таҳсил олган.
  Мунаввара Усмонова 1984-1990 йилларда Андижон вилоятидаги Марҳамат туман аҳолига маиший хизмат кўрсатиш корхонаси кадрлар бўлими инспектори, 1990-1992 йй. Марҳамат туман ижроя қўмитаси оналик ва болаликни муҳофаза қилиш сектори мудири, 1992-1996 йиллар Марҳамат туман ҳокими ўринбосари, 1996-2001 йй. Ўзбек ва хориж тиллари гимназияси директор ўринбосари, 2001-2007 йй. Тошкент Давлат аграр университети қошидаги академик лицей директори ўринбосари. 2008 - 2010 й.й. "Саодат" журнали адабий бўлим муҳаррири., 2010-2018 йй Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси адабий маслаҳатчиси вазифаларида фаолият юритган. 
   Мунаввара Усмонова 2018 йил май ойидан эътиборан “Саодат” журнали Бош муҳаррири лавозимида ишлаб келмоқда.
  Таниқли ижодкор, хассос қаламкашнинг “Дийдор”, “Сизга ўхшасин”, “Соғинч манзили”, “Юрагимдасан, Ватан”, “Бундай элни қайдан топасан”, “Керагимсиз” каби шеърий тўпламлари, “Ватан − улуғ дарсхона” номли публицистик мақолалар китоби кўпчиликка яхши маълум.
   Шоиранинг кўплаб шеърлари қўшиққа айланган. Бир қанча асарлари инглиз, озарбайжон, немис, тожик, рус ва қорақалпоқ тилларига таржима қилинган. АҚШда "Бир куни" ҳикоялар тўплами китоби чоп этилган. 
   Мунаввара Усмонова “Шуҳрат” медали, "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими" унвони, "Маданият ва санъат фидойиси" кўкрак нишони билан тақдирланган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот