Ҳожиакбар Ҳамидов


     Тарихчи олим, моҳир педагог ва истеъдодли санъаткор - тарих фанлари доктори, профессор, "Турон" фанлар академиясининг академиги ва вице-президенти, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими - Ҳожиакбар Ҳамидов 1949 йил 3 октябрда Тошкент шаҳрининг Дўмбиробод маҳалласида дунёга келган. 1967 йилда Тошкент Давлат педагогика институтининг тариx факультетига кечки бўлимга ўқишга кириб, 1970 йилда уни муваффақиятли тугатди. Иш фаолиятини дастлаб катта лаборант, кейин тадқиқотчи бўлиб давом эттиради. Кундузги аспирантурада таҳсил олади. 1985 йилда эса санъатга оид “Ўзбекистонда бадиий ҳаваскорлик санъатининг ривожланиши” мавзусида илмий тадқиқот олиб бориб номзодлик диссертациясини ёқлаган.