"Kitob dunyosi" газетасининг Бош муҳаррири - Хосият Рустамова


    Хосият Рустамова - 1971 йил 19 мартда Наманган вилояти, Чуст туманидаги Олмос қишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган (1993). «Осмондаги уй» (1997), «Нажот» (2003), «Ридо» (2004), «Девор» (2006), "40;0", "Август" каби шеърий тўпламлари нашр этилган. М. Цветаева, А. Ахматованинг айрим шеърларини ўзбек тилига таржима қилган. Асарлари чет тилларига таржима қилиниб, хорижда ҳам кўплаб китоблари нашрдан чиққан. Жумладан, Туркияда "Эртаси йўқ кунлар", Озарбайжонда "Қўрқинч" деб номланган китоби ва бошқа кўпгина асарлари чоп этилган. «Шуҳрат» медали билан тақдирланган (2004). Айни вақтда шоира, драматург ва таржимон сифатида нафақат юртимизда, балки дунёнинг кўп мамлакатларида яхши танишади. Бир неча Халқаро мукофотлар совриндори. Ҳозирги кунда "Kitob dunyosi" газетасининг Бош муҳаррири сифатида фаолият юритиб келмоқда.