Дилфуза Зарипова


 

 

     Зарипова Дилфуза Шараповна 1967 йили Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида зиёли оиласида туғилган. 1984 йили тумандаги 8-сонли ўрта мактабни тугатган. 1985 йилда Тошкент Давлат Университети (Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университет)нинг журналистика факультетига талабаликка қабул қилинган. 1990 йили ўқишни журналист ихтисослиги бўйича битирган. 1990-йилдан 2012 йилгача Сурхондарё вилоят телерадиокомпанияси, "Кўзгу" Ёшлар телевидениеси, "Халқ йўли", "Сурхон тонги" газеталарида, 2011-2012 йилларда "Адолат" Ўзбекистон СДП вилоят Кенгашида матбуот котиби вазифасида фаолият кўрсатган. 2012 йилдан 2014 йилгача "Бекажон" газетаси жума сони муҳаррири, 2015 йилдан буён газетанинг пайшанба сони масъул муҳаррири вазифасида ишлаб келмоқда. Оилали, тўрт фарзанднинг онаси. 2010 йилда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг "Йилнинг энг фаол журналисти" танловида интернет журналистикаси номинациясида совриндор бўлган.