"Кино ва театр" бўлимининг маслаҳатчиси


     Муҳаббат Абдуллаева зиёлилар оиласида туғилиб, Глиэр номли мусиқа мактабини битирган. Тошкент театр ва рассомчилик олийгоҳининг "Драма ва кино бўлимига ўқишга кирган. Олийгоҳни битириб, ўша пайтдаги "Ҳамза" (ҳозирги Ўзбекистон Миллий академик драма театри) номли театр труппасига актриса бўлиб ишга қабул килинган. У ерда тўрт йил давомида бир қанча спектаклларда қатнашган. Жумладан: Уйғуннинг "Парвона" спектаклида Юлдуз, М. Каримнинг "Ой тутилган тунда" Забаржат, Калидасанинг "Шакунтала" саҳна асарида Анасуя каби қатор ролларни ижро этган. Кейин Ўзбек давлат драма театрида иш фаолиятини давом эттириб, шу бугунга қадар, шу театрда фаолият юритиб келмоқда. Театрда 100 дан ортиқ спектаклларда турли-туман сиймоларни акс эттирган. Шунинг билан бирга кино ва телесериалларда бир қанча ролларни ижро этган. Жумладан, режиссёр Р.Саъдиевнинг "Келгинди келин" фильмида она; режиссёр С.Мухторнинг "Фарёд"фильмида амма, режиссёр Л.Охуновнинг"Сабр" фильмида ҳам она, режиссёр О. Шамснинг "Қадамлар"фильмида Гуля хоним каби ролларни маромига етказиб ўйнаган.