"Сирли олам" бўлимининг муҳаррири


 

 

    Мавлуда Иброҳимова - 1962 йил Тошкент шаҳрида туғилган. ТошДУ (ҳозирги Миллий Университет)нинг Журналистика факультетини тугатган. 1991 йилдан буён Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг аъзоси. Асосан, Нигина Ниёз тахаллуси билан ижод қилади. "Илмус сайёрасига ғаройиб сафар",«Қора қизнинг кўз ёшлари», «Савдойи қиз», «Сўнгги кун», «Арвоҳ жазман», "Руҳсиз одамлар" ва "Телепат ёхуд у дунёдан қайтган йигит" китобларининг муаллифи. Айни вақтда "Бекажон" газетасида фаолият юритиб келмоқда.