"Шеърият гулшани" бўлимининг муҳаррири


 

 

     Умида Абдуазимова 1953 йилда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани „Бободеҳқон“ маҳалласида туғилган. Ўрта мактабни олтин медал билан тугатиб, Тошкент давлат университетининг журналистика факультетига ўқишга кирган. Ўқишни битиргач, Ўзбекистон телевидениеси адабий кўрсатувлар муҳарририятида ишлаган. 1990-1995 йилларда „Маърифат“ газетасида бўлим муҳаррири ва Бош муҳаррир ўринбосари вазифасида хизмат қилди. 1995 йилда „Тонг юлдузи“ газетасида Бош муҳаррир лавозимида фаолият кўрсатган.
     Умида Абдуазимованинг „Севинчим“, „Сени кўргим келаверади“, „Аразламанг“, „Салом, ҳаёт“, „Қадимий қўшиқ“, „Ойдин орзулар“, „Умрим зийнати“, „Оймома боғ“ номли ўндан ортиқ шеърий ва публицистик тўпламлари ўз китобхонларини топган.
     Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Умида Абдуазимова 1997 йил „Шуҳрат“ медали билан тақдирланган.