Зебо Мирзо


    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Шуҳрат" медали соҳибаси, шоира - Зебо Мирзо (Мирзаева) - 1964 йил 15 декабрда Қашқадарё вилояти, Китоб туманининг Бештерак қишлоғида туғилган. ТошДУнинг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган (1987). 
   Зебо Мирзо Тошкент Давлат санъат институти катта лаборанти, ўқитувчиси (1987-1991),Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг Халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар республика маркази муҳаррири (1991-1995), „Ёзувчи“ нашриёти бўлими мудири (1995-1999), „Ёшлар“ радиоканали ката муҳаррири (1999-2006), „Ўзбекистон“ телеканали катта муҳаррири вазифаларида хизмат қилган. 
   Зебо Мирзонинг „Тун маликаси“ номли илк шеърий тўплами 1990 йилда нашр этилган. Шунингдек, шоиранинг „Ажр“(1997), „Нур кукунлари“ (2004), „Ишқ“ (2012) каби шеърий китоблари нашрдан чиққан. Зебо Мирзо, шунингдек, “Рангин дунё”, „Ижод мактаби“, „Сиз ва Сиз учун“, „Тундаликлар“ каби тасвирий санъат, маданият, адабиёт намоёндалари ҳаёти ва ижоди ҳақидаги маданий-маърифий мавзудаги бир қатор туркум кўрсатувлар муаллифи ҳамдир.
    Зебо Мирзаева "Шуҳрат" медали билан мукофотланган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот