Дилобар Аслиддин қизи Маматова


     Дилобар Аслиддин қизи Маматова  1994 йил 7 октябрда Навоий вилояти, Хатирчи тумани, Тамабаҳрин қишлоғида деҳқон оиласида таваллуд топган.  
    Дастлабки таълимни 2001-2010 йиллар тумандаги 22 мактабда олган. 2010-2013 йиллар Хатирчи қишлоқ хўжалиги ва касб-ҳунар коллежида  ўқиган. 2013-2017 йиллар Навоий давлат педагогика институтида, 2017-2019 йиллар Ўзбекистон Миллий университетларида таҳсил олган. 
    2018 йилдан буён Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида шархловчи, мухбир ва етакчи муҳаррир лавозимларида ишлаб келмоқда. Шунингдек,  2019 йилдан бошлаб  Ўзбекистонда мустақил газеталардан бири “Адабиёт” газетасида масъул котиб лавозимларида фаолият юритмоқда.  
  Дилобар Маматова ижодий фаолияти давомида 2015 йилда “Юксак маънавиятли авлод”, “Ёш ижодкорлар семинари”,  2016 йил “Юрт келажаги” ва “Йилнинг фаол ва ёш журналисти”, 2017 йил “Талабалар интернет ҳаракати” танловлари иштирокчиси ва совриндори бўлган. 2019 йилда “Фаол фуқаро”, “Ўзбекистон баҳори” фестивалларида муваффаққиятли иштирок этган. 2020 йилда Медиа  ва коммуникация мактаби лойиҳаси доирасида журналистлар малакасини ошириш курсини тамомлаган.  
    Дилобар Маматованинг ижод наъмуналари: мақола, ҳикоялари Ўзбекистоннинг нуфузли журнал ва газеталарида ва хорижда чоп этилган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан чоп этилган бир қатор китобларга унинг шеър ва ҳикоялари киритилган. Немис тилидан ҳикоя ва шеърлар таржима қилади. “Шарқ юлдузи”, “Ижод олами” журналларида унинг бадиий таржималари босилиб чиққан.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот