Зулайҳо Абдумуталовна Аҳмаджонова
Зулайҳо Абдумуталовна Аҳмаджонова 1982 йилнинг 20 Март куни Сирдарё вилоятида таваллуд топган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати журналисти.
2003-2007 йилларда Ўзбекистон давлат санъат институтини “Санъатшунослик- журналистикаси” факультетини, 2007-2009 йилларда “Саҳна ва экран санъати драматургияси” йўналишини тамомлаган. 2009-2016 йилларда Тошкент маданият коллежида катта ўқитувчи, 2016-2018 йилларда Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби, 2018-2019 йилларда Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби, 2019 йилдан ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизматида фаолият юритиб келмоқда.