Қўчқор Норқобил - "Инсон ва қонун" газетасининг Бош муҳаррири


    "Инсон ва қонун" газетасининг Бош муҳаррири - Қўчқор Норқобил (Норқобилов Норқўчқор Раҳматович) - 1968 йил 5 мартда Сурхондарё вилояти, Олтинсой туманида туғилган. Маълумоти олий, журналист.
    1992 й. Тошкент давлат университетини, 2005 й. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
      Меҳнат фаолиятини 1990-1990 йй. “Туркистон” газетасининг мухбири лавозимида бошлаган. 1990-1994 йй. “Саодат” журналининг бўлим мудири, масъул котиби, 1994-1997 йй. Ўзбекистон телевиденияси Сиёсат таҳририяти муҳаррири, Иқтисодий ижтимоий, сиёсий дирекцияси директорининг ўринбосари, 1997-1999 йй. “Халқ сўзи” газетасининг бўлим мудири, 1999-2003 йй. “Ўзбекистон овози” газетасининг бўлим мудири, 2003-2003 йй. “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг бош муҳаррир ўринбосари, 2003-2006 йй. “Қишлоқ ҳаёти” газетасининг бўлим мудири, Бош муҳаррир ўринбосари, 2006-2007 йй. “Ўзбекистон овози” газетаси Бош муҳаррири ҳузуридаги мухбир, Бош муҳаррир ўринбосари, 2007 й. - ҳ.в. Айни вақтда “Инсон ва қонун” ҳуқуқий газетаси таҳририятининг Бош муҳаррири лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
   1993 йил "Усмон Носир" мукофоти совриндори, 2001 йил "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист" Давлат мукофотлари билан тақдирланган. 3-даражали адлия маслаҳатчиси. "Адлия аълочиси"  кўкрак нишони соҳиби.
     “Кафтимдаги қизғалдоқ”, “Хосиятли дунё”, “Дераза раҳидаги гул” шеърий китоблари, “Дарё ортидаги йиғи”, “Кулиб тур, азизим”, “Қуёшни ким уйғотади?..”, “Кўзларингни кўргани келдим”, “Афғон: 2 рота”, “Осмон остидаги сир”, “Биз жангдан қайтмадик...”,”Самодил”, "Урушнинг биринчи куни" (2021), "Уруш тугаса айтинг, қайтиб келаман" (2021), "Олисларда осмон йўқ эди" (2021) ва Россияда нашрдан чиққан "Хочу увидеть твои глаза" (2021) номли насрий китоблар муаллифи.  
     А. С. Пушкин, М. Ю. Лермонтов, С. Есенин, Е. Евтушенко каби шоирларнинг насрий асарларини ўзбек тилига таржима қилган.
    “Тақдир синовлари”, “Қуёшни сен уйғотасан”, “Нур сояда қолмайди”, “Омад биз томонда”, “Сув кўрмай этик ечма”, “Заминдан олис кетма”, “Дилдаги доғ”, “Ўз уйингдан бахт изла”, “Айёргина аёллар”, “Тоғлардек баланд бўл!” каби драмалари Республикамиз ва вилоят театрларида саҳналаштирилган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот