Шодия Тўхтаеванинг Янги йил табриги


     Ассалому алайкум санъат шайдолари, азиз мухлислар ва ҳамкасблар!
    Сизларни ва Сиз орқали барча яқинларингизни кириб келаётган Янги йил билан чин дилдан табриклайман. 2020 йил янги муваффақият ва янги умидлар йили бўлсин. Сизларга ва барча-барча яқин инсонларингизга - оилангизга мустаҳкам соғлик, тинчлик-тотувлик тилаймиз. Юртимизнинг тинчлигига, осойишталигига илоҳим кўз тегмасин.
     Дастурхонингизга файзу барака берсин! Умрингиз узун, қалбингиз ҳамиша мусаффо, чеҳрангиз порлоқ бўлсин. Янги йилда ният қилган ҳар бир эзгу тилакларингиз ижобат бўлсин!
     2020 йил кўнглингизга бахт, кувонч, шоду хуррамлик олиб келсин!
     Қишнинг изғирин ва совук кунларида бир биримизга берган илқ ва қайноқ меҳримиз, ширин сўзимиз, табассумимиз қалбимизга илиқлик, хонадонимизга кувонч, шодлик, барака улашсин!
     Барчангизни тоза кўнгилларингизни бу ажиб байрам нурафшон этсин!
     Бошлаётган йилимиз барчамизга хайрли ва барокатли бўлсин!

     Ҳурмат билан - Шодия Тўхтаева (Абдуқодирова) - Ўзбек Миллий академик драма театри ва кино актрисаси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист.