Дилафрўз Эшонқуловага табрик


     Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университетининг катта ўқитувчиси - Дилафрўз Эшонқулова Алишер қизини таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
     Дилафрўзга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, касбий фаолиятига улкан ривожлар тилаб қоламиз!

     Маълумот: Дилафрўз Эшонқулова Алишер қизи 1984 йил 25 мартда Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида таваллуд топган. Мактабни имтиёзли тугатиб, Тошкент Давлат Шарқшунослик Университетига қабул қилинган. Талабалик даврида спортнинг «Енгил атлетика» тури бўйича Халқаро мусобақада 3-ўринни эгаллаган. Олийгоҳнинг бакалаврият, магистратура босқичларини аъло баҳолар билан тамомлаган.
     Шеъриятга болаликдан қизиқиб келади. Илк шеърий сабоқларини ижод тўгаракларида бошлаган.
     Бир қанча туман, вилоят, республика ва халқаро ижодий танловларда фаол иштироки туфайли юқори даражали диплом ва сертификатлар билан тақдирланган. Ижод намуналари халқаро матбуотда, "Дўрмон дурдоналари" тўпламида, Туркиянинг «Чашма» журналида, Туркиянинг "Катта Альманах" тўпламида, ўзбек, турк, озарбайжон тилларида чоп этиб келинмоқда. Араб, турк, рус, тилларини ўзлаштирган. Назм, насм, ғазал, лобар жанри, қўшсатрлар, учшода жанри ҳамда қасида йўналишида ижод қилади. «Барҳаёт соҳибқирон» Тошкент - 2021 йилда нашр этилган тўпламда бобомиз Амир Темурга бағишланган илк қасидаси чоп этилди. Шунингдек, ўзи ижро этган аудиошеърлари республикамизнинг кўплаб ижтимоий тармоқлари ва радиоларида халққа тақдим этилмоқда. Ижтимоий тармоқдаги «Инжа санъат» халқаро электрон журналида ўтказилган «Менинг овозим» онлайн танловидан махсус сертификат соҳибаси. 
  Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмасига қарашли "Дўрмон” ижод клуби, Қозоғистон Республикаси «Дўстлик» этномаданий марказлари ҳамжамияти қошидаги «Ижодкор» адабий бирлашмаси, Қозоғистон Республикаси «Дунё талантлари” ижодий ўрдаси, Қирғизистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Республика «Қуёш нури» мустақил волонтёрлик ҳаракати делегациясининг расмий аъзоси. «Олтин қанот» жамоаси хайрия валонтёри аъзоси. O‘zLIDEP партияси аъзоси.
  Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университетининг талабаси, таржимон - Мадинабону Муҳаммадризаеванинг устози.
     Оилали. Уч нафар фарзанди бор.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот