Муқимжон Нурбоевга табрик
Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Қирғизистоннинг «шоир-ёзувчилар», Қозоғистоннинг «Дунё талантлари» ҳамда «Дунё Уйғур ёзувчилари» уюшмалари аъзоси. (Юқоридаги уюшмаларнинг Ўзбекистондаги координатори), Мунаввара Усмонова ижодидан туҳфа телеграм каналининг маъмури - Муқимжон Нурбоев (Нурбуваев)ни таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз! Муқимжон Нурбоевга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар, дунёдаги жамики энг юксак истакларимизни тилаб қоламиз!
Маълумот: Муқимжон Нурбоев (Нурбуваев) 1976 йил Андижон вилоятининг Марҳамат тумани, Хўжаариқ маҳалласида туғилган.
Тошкент Ислом институтини 1998 йил битирган.
Қирғизистоннинг «Алманах» китоби,
Американинг «Blessings of a mother»,
Туркиянинг «Turan edipleri»,
Қирғизистоннинг «Туран учкундары»,
Тожикистоннинг «Дўстлик гулзорида унган чечаклар» ва
Ўзбекистоннинг «Муҳаммад Юсуф издошлари 1-2», «Дўстлар гулдастаси» халқаро баёзларини нашрга тайёрлаган ва мазкур тўпламларда ҳамда Марказий осиёнинг вақтли матбуотларида ижод намуналари эълон қилинган.
Ўзбекистоннинг «Амир Темур», «Ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун»,
Қозоғистоннинг «Абай», «Халқаро хизматлари учун», «Алишер Навоий»,
Қирғизистоннинг «Чингиз Айтматов» медаллари,
Афғонистоннинг халқаро Навоий мукофоти,
Озарбайжоннинг "Туркия-Озарбайжон қардошлик адабий алоқалари учун" мукофоти,
ва
Тожикистоннинг "Мафтун Жўра" номли халқаро мукофотлари билан тақдирланган.
Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,
Қирғизистоннинг «шоир-ёзувчилар», Қозоғистоннинг «Дунё талантлари»
ҳамда
«Дунё Уйғур ёзувчилари» уюшмалари аъзоси. (Юқоридаги уюшмаларнинг Ўзбекистондаги координатори)
2018-йилнинг сентябр ойида Қирғизистонда,
2019-йили Қозоғистонда,
2021-йили Туркияда ўтказилган "Ўзбек адабиёти ва маданияти кунлари" фестиваллари иштирокчиси.
2021-йили апрел ойида Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида, 3-декабрда Тошкент шаҳрида Мир Алишер Навоий ҳазратларининг 580 йиллигига бағишлаб ўтказилган "Навоий тафаккурларини ўрганиш" номли халқаро илмий Конференсияси, 2022 йилнинг май ойида Туркиянинг Кадирли шаҳрида ўтказилган Евроосиё маданият, санъат ва адабиёти фестивали, 23-сентябрь қозоғистонда ўтказилган Ўзбекистон-Қозоғистон дипломатик алоқаларни ўрнатганлиги 30 йииллиги конференцияси иштирокчиси
Телеграмнинг «Турон адиблари» , «Муҳаммад Юсуф издошлари», «Кыргыз акын-жазуучулары» оммавий каналлари ва гуруҳлари бош бошқарувчиси.
Ўзбекистон Миллий Тикланиш Демократик Партияси аъзоси.