Шарофиддин Тўлагановга табрик


   Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston24» телерадиоканали» бўлими мудири - Шарофиддин Тўлагановни таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
   Шарофиддин Тўлагановга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

  Маълумот: Шарофиддин Бакирович Тўлаганов 1964 йилнинг 2 Февраль куни Қозоғистоннинг Чимкент (хозирги Туркистон) вилоятида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий.
  1989 йилда Низомий номидаги Тошкент давлат Педогогика институти(хозирги Низомий номидаги Тошкент давлат Педогогика университети)ни ўрта мактаб тарих ва жамиятшунослик ўқитувчиси мутахассислиги бўйича тамомлаган. 
  1990-йиллар бошиларидан Ўзбекистон матбуотида мақолалари билан қатнашиб келаётган Ш.Тўлаганов  журналист сифатида фаолиятини расман 1995 йиил 1 апрелидан Ўзбекистон Телерадиокомпаниясида “Ўзбекистон” Радиосининг “Ижтимоий хаёт” бош муҳаририятида муҳаррир сифатида бошлади. Шу давр мобайнида “Илм-ақл чироғи”, “Мустақиллик ва дунёқараш” каби эшиттиришларга муҳаррирлик қилди. 1996-98 йилларда “Халқаро ҳаёт” Бош муҳарририятида сиёсий шарҳловчи лавозимида фаолият юритди. “Дунё”, “Халқаро кундалик”, “ХХ1 аср бўсағасида” каби эшиттиришларни тайёрлади. 1998-2002 йилларда “Ахборот” Бош мухаририяти бош мухарири ўринбосари, 2002-2003 йилларда эса “Ижтимоий-сиёсий эшиттиришлар” Бош муҳаририяти Бош муҳаррири лавозимларида ишлади. Шу давр давомида ижтимоий-сиёсий, халқаро мавзулардаги  эшиттиришларнинг савиясини оширишга ўз хиссасини қўшди. Тўғридан –тўғри эфирга узатиладиган “Эврилиш” эшиттиришини тайёрлаб, унга бошловчилик  қилди. Бу эшиттириш кўплаб  тингловчилар томонидан эътироф этилиб, уларнинг  олқишига сазовор бўлганини  таъкидлаб ўтиш керак.
   Ш.Тўлаганов  мазкур лавозимларда меҳнат қилган даврларда нафақат ташаббускор, янгиликка интилувчи рахбар, балки ўзининг ижоди билан танилди. У рахбар бўлиб ишлаган тахририятида, аввалло, ижодий мухитни шакллантиришга алохида эътибор берди. Ходимларда ишга меҳр уйғота олди. Замон талабларини илғаб, эшиттиришлар савиясини ошириш, дастур ранг-баранглигини таъминлашда ўз тавсия ва ғояларини берди.
    У  долзарб мавзудаги туркум эшиттиришлари  учун 2006 йилда “Олтин қалам”  I халқаро танловининг  миллий мукофотини қўлга киритди. 
   Ш. Тўлаганов   радио соҳасида катта билим ва тажрибага эга мутахассис сифатида Ахборот информацион эшиттиришларининг такомиллашувига, профессионал даражаси ва бадиий-ғоявий савиясини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. 
   Ш. Тўлаганов  ўтган йиллар мобайнида ўнлаб шогирдлар тайёрлади. Улар бугунги кунда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизими ва оммавий ахборот воситаларида самарали фаолият олиб бормоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот