Фарҳод Абдувализодага табрик


   Тожикистондаги «Суғд ҳақиқати» вилоят газетаси бош муҳаррири ва Суғд вилояти ўзбеклар жамияти раиси - Фарҳод Абдувализода Жўраевни таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
   Фарҳодга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар, Ўзбек-Тожик миллатлари ўртасидаги адабий алоқаларни мустаҳкамлаш йўлидаги хайрли ишларига улкан ривож тилаб қоламиз!!!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

   Маълумот: Фарҳод Жўраев 1982 йилнинг 19 ноябрида Тожикистондаги Бобожон Fафуров туманида зиёли оилада таваллуд топган. 
   1999 йили ўрта мактабни олтин медаль билан тамомлаб, академик Бобожон Fафуров номидаги Хўжанд давлат университетининг "Журналистика ва таржима назарияси" бўлимида таҳсил олган
   Олийгоҳни журналист-таржимон мутахассислиги бўйича битирган Фарҳод Жўраев иш фаолиятини талабалик йилларида-ёк "Тироз" радиосида бошловчи сифатида бошлади. Сўнгра меҳнат фаолиятини Бобожон Fафуров туман давлат ҳокимияти ижроия органининг ёшлар билан ишлаш бўлими бош мутахассиси вазифасида давом эттириб, Тожикистон ёшлар иттифоқининг туман бўлими раиси ўринбосари, туман идеология бўлими раҳбари, Суғд вилоят хокимлиги администрациясининг ахборот ва таҳлил бўлими бош мутахассиси сифатида самарали фаолият юритди. Фарҳод шу кунда «Суғд ҳақиқати» вилоят газетаси бош муҳаррири ва шу билан бирга Суғд вилояти ўзбеклар жамиятига раисидир. 
   Фарҳод Жўраев Бобожон Fафуров туман давлат ҳокимияти ижроия органининг раҳбар кадрларни тайёрлаш мактаби (2006), Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органининг раҳбар кадрларни тайёрлаш мактаби (2007), Журналистика соҳасида тадқиқотчи мутахассисларни тайёрлаш мактаби (Бишкек-2008), Россия Федерацияси ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Хавфсизлик»  академияси (Москва 2013), Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматчиси академияси (2014) тингловчиси бўлган.
   Фарҳод Жўраев «Тожикистон Республикаси маданият аълочиси», «Тожикистон Республикаси матбуот аълочиси», «Тожик матбуотининг 100 йиллиги» байрам медали, шунингдек, Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органи, Тожикистон Республикаси Журналистлар ва халқаро журналистлар конфедерацияси иттифоқининг Фахрий ёрлиқлари билан тақдирланган. 
   Фарҳод Жўраев «Бизнинг азиз Президентимиз», «Тараққиёт раҳнамоси» "Ҳамкорликнинг янги уфқлари" " Абадий дўстлик" "Дўстлик меридианларида", " Тожикистон - Ўзбекистон - безавол дўстлик (ҳаммуаллифликда) китоблари муаллифидир. 
   Айни пайтда унинг илмий тадқиқотлари ва мақолалари Тожикистондаги Хўжанд давлат университетида, жаҳоннинг етакчи университетларида чоп этилган. Терроризм, экстремизм ва миллий низолар масалалари буйича 20 дан ортиқ халқаро анжуманларда чиқишлар қилган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот