Муҳаммад Сиддиқ Раҳматовга табрик


   Шоир ва таржимон - Муҳаммад Сиддиқ Раҳматовни таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
   Муҳаммад Сиддиқ Раҳматовга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!

   Камоли эҳтиром ила - "Шарқ юлдузи" ва "Звезда Востока" журналлари таҳририяти ва Muzaffar.uz веб сайтининг ижодий жамоаси.
  Маълумот:  Муҳаммад Сиддиқ Раҳматов 1972 йилнинг 9 Ноябрь куни Андижон вилоятидаги Бўз туманида таваллуд топган.
   Ўзбекистон миллий университети қошидаги Олий адабиёт курсида таҳсил олган. 
   Иш фаолиятини 2004 йилдан "Миллий тикланиш" газетаси масъул котиби вазифасидан бошлаган.
   2008-2021 йиллар "Ҳидоят"  журналида ишлаган.
   2021 йилдан ҳозирги даврга қадар "Шарқ юлдузи" журналида бўлим муҳаррири вазифасида ишлаб келмоқда.
   “Юрт соғинчи”, “Ишқ  бекати”, “Пастлаб учган турналар” номли шеърий китоблари чоп этилган. 
   Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот