ОРЗУЙИМ


ОРЗУЙИМ

Ойижон, тиззангизга бир зум бош қўйиб,
Дунё ташвишларини унутсам мутлоқ!
Гўдакдек меҳрингиздан қонсайдим тўйиб,
Атроф бўлса ё адир ёки кенг ўтлоқ.

Табиатнинг қўйнида қувнаб ва яйраб,
Эркин нафас олсам-да, бақирсам шу топ:
"Ойижон" деб, ҳамоҳанг қуш учса сайраб, 
СИЗ тўғрингизда ёзсам бир талай китоб!

Телбадек йиғласаму яна шўх кулсам,
Дардимни тўкиб сочсам, тарқаса ғубор.
СИЗУ ОТАМ ва ВАТАН хизматин қилсам,
Шунда на камим бордир ва на қайғу бор... 

Музаффар Муҳаммадназар

   ...Мана шу мисраларда барча фарзандларнинг, Ота-Онасига бўлган меҳри ҳурматининг қадри, юрак туғёнлари жам.
  Мен Музаффарбек ижодини кузатиб, яқиндан танишар эканман, шу хулосага келдим.
   Музаффаржон ўта маданиятли инсон,  инсонни қадрлашни билади, хушмуомала, меҳрибон, яхши ўғил, яхши ота, яхши оила посбони. энг асосийси яхши журналист. Долзарб муаммоларни ёритаётганлиги таҳсинга лойиқ.
   Ҳар тонгдан-оқ Музаффар сайтида кимнидир таваллуд куни билан табриклаб, қувончига шерик бўлганини ўқиб, севиниб кетаман! Орамизда шундай инсонийлиги баланд инсон яшаётганлигидан қувонаман.
  Музаффар бировни кўнглини обод қилиш учун эринмайди, ўзида масъулият сезади. У кўпчиликнинг кўнгил эшигини қоқиб, табриклар билан қувонч улашаётганлигидан унинг эл кўнглига яқин инсон эканлигини англаш мушкул эмас.
 Зотан, кўнгилларни кўтариш инсонлар кўнглида бир умрга муҳрланади.
  Музаффар - адабиётнинг қайси заҳматли бекатида ижод қилмасин, ундаги ўзгача ёниқ қалбни, ўзгача куюнчакликни, ўзгача қараш, ўзгача иштиёқни англадим.
    Музаффар ёзганларида - ижодида, сиз олисдаги ўзингизни кўрасиз..
   Унинг юраги - Инсонлар ичидаги оқибатни сўзлайди. Меҳрни, одамийликни, жўмардликни куйлайди.
  Ҳар бир ўқувчини шунга даъват қилади. Мен ёзувчи, шоир дўстим, қарашларида олис юлдузларга бўлган ишончни... Шабнам юзидаги ёшни, борлиққа бўлган меҳр-муҳаббатни, инсониятга аталган чексиз оқибатни кўраман...
   Музаффарбек сизга, катта синов ҳамда ўта машаққатли, ижод деб аталган зафарли йўлда содиқлик, туганмас бардош, қадами қутлуғ оқибат тилайман.
  Бу заҳматлар ичинда... Орзуйим, сизга ўтли шеърларингиз қанот бўлсин.
  таваллуд топган кунингиз муборак, омадлар ёр бўлсин дейман, Музаффарбек!
Сулҳида Ёлғиз










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот